АХМАДЖОНОВ Арифжан Неъматжонович

Заведующий отделением

Маълумоти

  • 1994 й. – Тошкент Педиатрия Тиббиёт Олийгохи, педиатрия факультети, муиахасислик -  педиатрия иши.
  • 1994-1995 йй. – Андижон вилояти 2-болалар касалхонаси, «анестезиология и реанимация» мутахасислиги бўйича интернатура.
  •  1995 йилдан -  Травматология ва ортопедия ИТИ, врач анестезиолог-реаниматолог.
  •  2000 й. – Анестезиология ва реанимация бўлими бошлиғи.
  •  2008 й. – Олий тоифали шифокор

 

 

Касбий йўналишлари

  • Даволаш ва анестезиянинг замоновий стандартларини амалиётга киритиш;
  • Турли тана жарохатларидан кейинги оғир ҳолатларни олдини олиш ва даволаш;
  • Травматологик ва ортопедик беморларга замонавий анестезия усулларини қўллаш;
  • Республика ва чет эл клиникаларида касбий маҳоратини доимий ошириш;

 

 

                    Илмий фаолияти:

Анестезиология ва реанимация ҳамда травматология ва ортопедия йўналишларидаги барча съезд ва конференциялар қатнашчиси;

20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи;

Кўп сонли жароҳатлар асорати ёғли ва тромбоэмболияни олдини олиш, жарроҳлик амалиёти вақтида артериал қон босимини бошқариш, оёқ ва қўллардаги жарроҳлик амалиётида регионар оғриқсизлантиришнинг турли усулларини биргаликда қўллаш

 

Касбий ютуқлари

ТошВМОИ да 2000 йилда травматология ва ортопедия мутахассислиги бўйича 3,5 ойлик малака ошириш курсини, 1995-2020 йилларда доимий равишда  анестезиология ва анестезиология йўналишида малака ошириш курсларини ўтган. 2003 йилдан то 2005 йилгача Европа анестезиологлар ассоциацияси фонди(F.E.E.A) қошидаги анестезиология ва реанимация йўналишидаги 6 та курсини тўлиқ тамомлаган. 2005 йилда Республика гематология ва қон препаратлари илмий текшириш институтида “Қон ва унинг маҳсулотларидан ҳавфсиз фойдаланишни таъминлаш тамойиллари” мавзусида курсни ўтган. 2017-2018 йилларда Европа анестезиологлар ассоциацияси қўмитасининг (СЕЕА) травматология ва ортопедияда “Оёқ ва қўллардаги периферик нервлар блокадаси” ва “Мультимодал анестезия” бўйича курсларни муваффақиятли тамомлаган.

Охирги йилларда Аҳмаджонов О.Н. бошчилигида бўлимда барча замонавий анестезия ва интенсив даво усуллари амалиётга киритилди ва кенг қўлланилаяпти. Улар жумласига, оғир травматик амалиётларда донор қонини кам ишлатилишига олиб келадиган энг охирги галоген тутувчи анестетиклар(изофлуран, севофлуран) асосидаги анестезиялар, фармакодинамика ва фармакокинетикаси яхшиланган(пропофол, мидозалам) дори воситалар асосидаги вена ичи анестезиялар, мультимодал комбинацион анестезиялар, турли кўринишдаги нерв блокадалари: нейроаксиал(орқа мия, эпидурал, орқа мия-эпидурал ва периферик нерв блокадалари( инфекция тушишини камайтирадиган) киради. Интенсив терапияда сунъий ўпка вентиляцияси ва респиратор терапия, экстракорпорал детоксикация, ёғли ва тромбоэмболия профилактикаси ва давоси, жарроҳлик амалиётидан кейинги узайтирилган оғриқсизлантириш (дексмедетомидин асосидаги наркотик воситалар кам талаб қилинадиган) усуллари  кенг қўлланилиб келиняпти.   

          У 2013 йилда “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.