
ЭДИЛОВ Умид Абдуразакович
Bрач-ординаторМаълумоти:
2004-2011 й. – Тошкент Тиббиёт Академияси даволаш факультети.
2012-2015й.- Тошкент Тиббиёт Академияси травматология ва ортопедия мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган.
2015 йилдан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида травматолог ортопед шифокори.
Амалий йўналишлари:
Болаларда оғир суяк травмаларини даволаш.
Болаларда тирсак бўғими оғир травмаларини даволаш.
Болалар ва ўсмирларда кўкрак қафаси деформацияларини даволаш.
Илмий фаолият:
2015 йилда “Билак суяклари дистал қисмидан синишларида жаррохлик даволаш усулини танлаш ” мавзуси бўйича магистрлик ишини химоя қилган. Хозирги кунда болаларда ва ўсмирларда билак суяги бошчасини эскирган чиқишларини диагностикаси ва даволаш йўналиши бўйича илмий фаолиятини олиб бормоқда.
Халқаро анжуманлардаги иштироки:
Хар йилги Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган травматология ва ортопедия бўйича илмий-амалий анжуманларда мунтазам равишда қатнашиб келади, 2017 йилда Шимкент шахрида бўлиб ўтган “Травматология ва ортопедиянинг долзарб муаммолари” анжуманида маъруза ўқиган. 2018 йилда Актобе шахрида бўлиб ўтган “Травматология ва ортопедиянинг долзарб муаммолари” анжуманида маьруза ўқиган. 2019 йил Россиянинг Курган шахрида бўлиб ўтган травматология ва ортопедия бўйича илмий-амалий анжуман қатнашчиси. Илмий фаолияти давомида 2 та маъқола, 6 та тезис ва 1та патентга эга.