РАХМАТУЛЛАЕВ Хайрулла Рахматулла угли

Старший научный сотрудник, кандидат медицинских наук

Маълумоти

  • 1995 й. – Тошкент Давлат тиббиёт институти, мутахассислиги – даволаш иши
  • 1995-1996 й.й. – ЎзССВ Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти, интернатура
  • 1996 йилдан травматология ва ортопедия илмий текшириш институтида ишлайди
  • 2010 й. – тиббиёт фанлари номзоди

Профессионал қизиқишлар кўлами:

Болалар қўл ва оёқлар туғма ва орттирилган деформациялари

Чаноқ-сон ва тизза бўғими касалликларини даволаш

Оёқ панжаси касалликлари

Бўйин ва курак суяги ривожланиш аномалиялари ва деформацияларини даволаш

Илмий салоҳият

 «Болаларда таянч ҳаракат аъзолари касалликлари ва жароҳат асоратларини даволашда янги каминвазив усулларини ишлаб чиқиш» Гранти иштирокчиси.

Профессионал ютуқ ва тан олиниши:

 Рахматуллаев Хайрулла Рахматулла ўғли   1995 йилда I Тошкент Давлат тиббиёт институти даволаш факультетини тамомлаган.

       1995-1996 йилда ЎзССВ травматология ва ортопедия илмий текшириш институти клиникаси базасида интернатура ўтган. Кейинчалик 2001, 2009, 2011, 2013, 2014, 2016, 2017 й.й. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти травматология ва ортопедия кафедрасида ўз малакасини оширган.  2016 й. Г.И.Турнер номидаги болалар ортопедияси илмий текшириш институтида,  (Санкт-Петербург ш.), 2016 й. Новосибирск ТОИТИ да,  2018 й. Г.А.Илизаров номидаги «Восстановительная травматология и ортопедия» Россия илмий марказида малака оширган.

    1996 йил интернатурани тамомлаганидан кейин ЎзССВ ТОИТИ болалар ортопедияси бўлимида кичик илмий ходим бўлиб ишлаб келади. 2010 й.да ТОИТИ да “Туғма мушакли бўйин қийшиқлиги билан касалланган болалар тиббий реабилитацияси” мавзусида кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Травматолог ва ортопедларнинг бир қанча Халқаро Съезд ва конференциялари иштирокчиси: Қозоғистон, Астана ш., 2009 ва 2011 й., Чимкент ш., 2017 й., Европа Ортопедик Форуми халқаро конференция иштирокчиси (Буюк Британия, Лондон, 2014 й.), Халқаро конференция, Санкт-Петербург, 2016 й., Озарбайжон травматолог-ортопедлари Ассоциацияси конференцияси, Баку, 2018 й., Евроосиё Ортопедик Форум, Москва, 2019 й.,   1996 й. дан Ўзбекистон Республикасида ўтиказилган илмий-амалий  конференциялар иштирокчиси.

  120 чоп этилган илмий ишлари мавжуд. Шулардан 15 та илмий мақола ва 8 та методик қўлланма. 7 та муаллифлик гувоҳномаси ва патент эгаси.

Кўплаб ҳорижий давлатлар (Россия, Буюк Британия ва ҳ.к.) клиникаларида стажировкада бўлган ва болаларда ортопедик касалликларни замонавий даволаш усулларини тадбиқ қилган.

       Рахматуллаев Х.Р. контакт телефонлари:

  •         - +998903244043, иш - +998712367823.

Электрон почта: mr.xayrulla707@gmail.com