МУРОДЖОН ЭРГАШЕВИЧ ИРИСМЕТОВ
Директор

Директор центра, руководитель отделения, доктор медицинских наук

Биография

марказ директори,  тиббиёт фанлари доктори,  спорт травма бўлими рахбари.

Маълумоти:

1988-1994 йй. - Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабаси

1994-1995 йй. - Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти  интернатура

1995-йилдан. - Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти ходими

2000 йилдан тиббиёт фанлари номзоди

2013 йил Ўзбекистон Республикаси 2-даражали Давлат мукофоти лауреати

2016 йилдан тиббиёт фанлари доктори

                                                    Касбий қизиқишлари сохалари

Тизза, елка, чаноқ сон, тирсак бўғими жарохатлари ва касалликлари. Тизза бўғими боғламлари ва тоғай жарохатлари. Тизза бўғими ностабилликлари. Пастки муча туғма ва посттравматик деформациялари.

Илмий фаолияти

Республика травматология ва ортопедия бўйича муаммолар комиссиясининг котиби

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти травматология ва ортопедия кафедраси ўриндош лектори.

Республика травматология ва ортопедия йўналиши бўйича диссертация ишларини хужжатлари  бирламчи текшириш комиссияси рахбари.    

Профессионал ютуқлари ва эътирофлари

2006 йилдан бери спорт травма бўлимини бошқариб келмоқда. Ирисметов томонидан тизза бўғими ёзувчи контрактуралари, мениск жарохатлари ва кисталарида, олдинги бутсимон боғлам жарохатларида, артрозларида, тизза қопқоғи ностабиллигида, тизза бўғими ёзувчи аппарати жарохатларида, елка бўғими ротатор манжетаси жарохатларида, катта болдир суяги проксимал қисмидан синишларида ва нотўғри битишини даволашда 20 да ортиқ оригинал диагностика, даволаш ва реабилитация усуллари ишлаб чиқилган ва уларга интелектуал мулк агентлиги томонидан патентлар олинган. Бу усуллар Республикамизнинг кўпгина клиникаларида хозирги кунда кенг миқиёсда қўлланиб келмоқда ва ушбу касалликларни даволашда юқори натижаларга эришилмоқда. Республикамиз миқиёсида Ирисметов М.Э. томонидан биринчи бор олдинги ва орқа бутсимон боғламлар, тизза қопқоғини аутотрасплантат ёрдамида пластика қилиш амалиётлари Республикамизга татбиқ қилинган. Хар йили МДХ мамлакатлари ва Европанинг турли мамлакатларида ўтказиладиган конференцияларда бир неча бор мунтазам ўз маърузалари билан қатнашиб келади.   Россия, Туркия, Германия, Австрия, Япония каби мамлакатларнинг етакчи клиникаларида бир неча бор малака оширишда бўлган. 200 дан ортиқ имий мақолалар муаллифи. Интелектул мулк агентлиги томонидан 21 та патент олган.