Яхёев Азим Садиллоевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қуймич косаси жарохатида ташхислаш ва хиругик даволашга  замонавий ёндашув», 14.00.22–травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1740

Илмий раҳбар: Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01

Расмий тақризчилар:

1. Шорустамов Мухаммаджон Тожиалиевич, тиббиёт фанлари доктори, Тошкент тиббиёт академияси травматология, ортопедия ва харбий дала жаррохлиги кафедраси доценти, (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси);

 2. Тилляков Акбар Буриевич,  тиббиёт фанлари доктори, Респулика болалар ортопедияси маркази директори (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси);

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

Диссертация химояси 27.12.2022 йил санаси, соат 14:00 да Республика ихтисослашитирилган илмия амалий травматология ва ортопедия институти биносининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

II. Тадқиқотнинг мақсади: куймич косаси шикастланган беморларни даволаш натижаларини такомиллаштириш, саралаштирилган, фаол диагностик-жарроҳлик тактикасини ишлаб чиқиш ва беморларни кузатиш ҳамда реабилитациясининг барча босқичларида ақлли технологияларни жорий этган ҳолда эхтимолий асоратлаларни олдини олиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

қуймич косаси оғир синишлари бўлган қўшма ва кўп сонли жароҳатларда травматик касалликнинг кечиши истиқболи предиктори сифатида диагностиканинг олтин соат тамоили асосида вақтни тежаш ва шикастланганлар умумий ахволи оғирлигини аниқлаш имконини берувчи тўпланган баллар йиғиндисига асосланган Trauma Score (ТS) баҳолаш шкаласининг юқори самараси исботланган;

беморлар умумий аҳволининг гемодинамик бузилишлари ва оғирлик даражасига кўра уларни «яшил», «сариқ», «қизил» зоналарга ажратиш йўли билан «триаж» тамойилига асосланган ҳамда стабил/ностабил жароҳатларни хисобга олган саралаш тактикаси илк марта асосланган, бунда госпитал босқичининг эрта даврида ташхислаш-даволаш тадбирлари хажмини тизимлаштириш ва стандартлаштиришга эришилган;

яратилган ягона интеллектуал Smart IT-технологияси маълумотлар базасига асосланган сервер тизими орқали қуймич косаси синишлари бўлган беморларнинг барча параметрларини динамик рўйхатга олиш, ташхислаш ва даволаш ҳамда врач ва бемор орасида доимий ахборот алмашинуви ёрдамида эрта реабилитация даврида эҳтимолий кузатиладиган барча асоратларни олдини олиши исботланган ва илмий асосланган;

оғир ва ўртача оғирлик даражасидаги қуймич косаси орқа қирраси шикастланишларида жароҳат сохасида терини 2,0-2,5 см ўлчамда кесиш орқали бир вақтнинг ўзида С-ёйи кузатуви орқали коррекцияга эришиш ва канюлаланган винтлар ёрдамида остеосинтез қилиш имконини берувчи минимал инвазив перкутан остеосинтезнинг юқори даражадаги самарадорликка эга эканлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Қуймич косаси шикастланишларини ташхислаш ва жарроҳлик даволашга замонавий ёндашувни ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:

қуймич косаси синишини кам инвазив конюлали винтлар ёрдамида остеосинтез қилиш усулларини ишлаб чиқиш асосида «Чаноқ суяги ва қуймич косаси синишларида замонавий остеосинтез технологиялари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 майдаги 8-н-д/245-сон хулосаси). Олинган натижалар беморларнинг аҳволини, шикастланишнинг оғирлигини объектив баҳолаш ва жарроҳлик даволаш тактикасини асосли танлаш имконини берган;

«Trauma plan» Smart ахборот тизимини ишлаб чиқиш орқали «Тос суяклари ва қуймич косаси жароҳатларини ташхислаш ва даволашда ахборот технологияларини қўллаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 майдаги 8-н-д/245-сон хулосаси). Олинган натижалар беморларни даволаш ва реабилитация босқичларида мутахассислар томонидан фаол назорат қилиш, шунингдек, барча турдаги асоратларни бартараф этиш имконини берган.

Илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2022 йил 21 ноябрдаги 08-36849-сонли хулосаси) амалий фаолиятига киргизилди. Тадқиқот натижалари беморларга индивидуал ёндашиш орқали тос суяги ва қуймич косаси синишларида ташхислаш ва жарроҳлик даволаш сифатини яхшилаш, ётоқ кунларини ўртача 5 кунгача қисқартириш ва асоратлар улушини 15% камайтириш имконини берган.

 

Илмий кенгаш раиси:                                                          Ирисметов М.Э.

Илмий кенгаш котиби:                                                       Рустамова У.М.

Илмий раҳбар:                                                                     Валиев Э.Ю.

Талабгор:                                                                              Яхёев А.С.

Защита диссертации. Кобилова Азизжона Орзикуловича

Объявление

Уважаемые коллеги! 27 декабря 2022 года в 14:00 будет запланировано заседание научного совета по защите диссертационной работы Кобилова Азизжона Орзикуловича представленной на соискание ученой степени доктора философии (PhD) по специальности 14.00.22 – «травматология и ортопедия» на тему «Вертебропластика в лечении больных с гемангиомами позвоночника» («Умуртқа гемангиомаси бўлган беморларни даволашда вертебропластика»).

Научный консультант: д.м.н. проф. Шатурсунов Шахайдар Шаалиевич

Официальные оппоненты:

1. Худойбердиев Кобилжон Турсунович, доктор медицинских наук, профессор., заведующий кафедры травматологии, ортопедии и нейрохирургии Андижанского государственного медицинского института, (Андижан, Республика Узбекистан);

 2. Уринбаев Пайзулла Уринбаевич,  доктор медицинских наук, профессор кафедры травматологии и ортопедии  Самарқандского государственного медицинского иниверситета, (Самарканд, Республика Узбекистан);

 

Ведущая организация – Бухарский государственнқй медицинский институт имени Абу Али ибн Сины.