Болалар ортопедия бўлимига 1968 йил асос солинган. Бу бўлимда илк кунлардан республикамиз кўзга кўринган олимлар профессор Б.И.Берлинер, Н.М.Шаматов, Б.М.Миразимовлар ишлаган. Бўлим мудири т.ф.н. Р.А.Ахмеджанова бошқарган. Улар Институт ва Республикамиз болалар ортопедияси хисзматида кўплаб янги ва самарадор даволаш усулларини кўлашган.
1974 йилда қўл ва оёқ ўқлари бўлимига асос солинган, 1994 ёилда болалар ортопедияси бўлимига ўзгартирилган. 1974 йилдан то 2004 йилгачан бўлимни талантли олим профессор Б.М.Миразимов бошқарган. Б.М.Миразимов қўл остида 4 та докторли ва 17 та номзодлик диссертацияси химоя қилинган ва тайёрланган.
2004 йилдан проф. Б.М.Миразимовнинг ўқувчилардан бири профессор Джураев А.М. бўлимга рахбарлик қила бошлаган. Хозирги вақтда бўлимда тиббиёт фан номзодлари Р.Х.Тилавов, Х.Р.Рахматуллаев, Ш.У.Усманов, илмий ходимлари Р.Т. Джаббаров , Г.Зуфаров, Б.Эргашев ишлаб келишмокда.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида илмий текширув ишларига кенг имконият эшиклари очилди. Болаларда оёқ ва қул хар хил касалликларини чуқур текшириш мақсадида лобаратор институтида янги замонавий даволаш-диагностик аппаратлар билан таьминланди. Республикамиз мустакиллик йилларида ўтказилган текширувлар натижасида бўлимда чаноқ сон бўғими касалликларида даволашниниг 8 та усуллари, оёқ ўқлари ва оёқ панжа патологияларида 8 хил қурилмалар ишлаб чиқилди ва 17 та патент олинди, 8 та янги программа учун гувохномаси олинди.
Бўлимда Пертес касаллиги, туғма ва патологик сон суякларини чиқиши ва чаноқ сон бўғими очилувчи ёзилувчи контрактурасида даволаш усуллари ишлаб чиқилди, бунинг натижасида чаноқ сон бўғимини нормал ривожланиши учун олиб келади.
Таклиф қилинган ишланмалар маймоқлик элементлари, яссиоёқликларни тўғирлашда, бўғимдаги жаррохлик амалиётларида суяк бўлаклари ушлаб туришда кенг қўланилмоқда. Шундан ташқари, болалардаги туғма сон чиқишида эрта даволаш мақсадида икки хил турдаги шина ишлаб чиқилган, бунинг натижасижа оёқларнинг ротацион қийшайишларини олдини олади.
Бўлим ходимлари томонидан 70 тадан ортиқ илмий мақолалар, конференция ва съездларда 100 дан ортик тезислар, 5 та методик қулланмалар нашр қилинган. Бўлимда 1 ти докторлик ва 8 та номзодлик диссертацияси тайёрланди ва химоя килинди.
Хозирги вақтга келиб бўлимда 6 та илмий ходимлари, шулардан 1-т.ф.д., профессор ва 3 та тиббиёт фанлари номзоди фаолияти олиб бормоқдалар. Бўлим ходимлари “Болаларда таянч характ тизими касалликлари ва жарохатларида янги малоинвазив усулларини ишлаб чиқиш” мавзуси бўйича давлат томонидан ажратилган грант асосида илмий текширув ишларини олиб бормоқдалар.
Шундан ташқари, хозирги кунда бўлимда илмий-амалий ишлар бўйича куйдаги йўналишлар бўйича ишлар олиб борилмоқда:
- Болаларда чаноқ сон бўғими янги диагности ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш.
- Суякларнинг диспластик касалликлар асосида келиб чиқувчи оёқ ўқи деформацияларнинг комплекс ортопедик даволаш усулари
- Суяк таркибидаги минерал моддалар зичлиги назоратида оёқ ўқи деформациялари ортопедик даволаш усуллари;
- Болаларда оёқ панжа деформацияларидаги янги диагностик ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш.
- Болалардаги хар хил ортопедик касалликлардаги суяк минерал моддалар зичлигини ва остеопорозни ўрганиш
- Болаларда курак суягини туғма юқори туришдаги даволаш натижаларини ўрганиш ва ишлаб чиқиш.
Болалар ортопедия бўлими илмий ходимлари травматология ортопедия мутахасислиги бўйича ўзларининг билимларини ошириб боришади ва съезд, конференциялар ва илмий анжуманларда иштрок этиб, шу кунгачан 50 дан ортиқ маърузалар ва демонстратив кўргазмалар қилишган. Ўз махоратини ошириш ва ўз тажрибаларни алмашиш мақсадида 20 тадан ортиқ МДХ мамлакатлар юқори клиникаларида амалиёт ўтаб келишган, шулардан: ЦИТО-Москва, Турнер номидаги НИДОИ-Санкт-Петербург, Ураль НИИТО-Екатеринбург, Курган НИИТО ва бошқалар шулар жумласидандир. Хозирги кунда болалар ортопеди олий олимлар билан алоқададир.
Булардан ташқари, туғма мушакли бўйин қийшиқлиги ва остеомиелит асоратида кам жарохат етказувчи ва самарали даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда. Ишлаб чиқилган ва химояланган усуллар ўнлаб муаллифлик гувохномалари ва патентлар билан тасдиқланган.
Сотрудники отделения и весь персонал в целом целеустремленно трудятся не только для выполнения задач по научно-исследовательской программе, но и весь свой талант и усердие направляют на оздоровление детского контингента нашей Республики, будущих здоровых граждан страны. Поэтому ряд сотрудников нашего отделения являются кураторами по травматологии и ортопедии в областях, где непосредственно проводят методическую и консультативную помощь и внедряют разработки института в практику здравоохранения.
В настоящее время в отделении выполняются самые сложные оперативные вмешательства в области тазобедренного сустава, при необходимости производятся реконструктивные операции на проксимальном конце бедра и вертлужной впадины. Применяются современные малотравматичные эффективные методики компрессионно-дистракционного и аппаратно-хирургического лечения, которые позволяют одномоментно и в один этап исправить многоплоскостные и многокомпонентные деформации.
Агар олдинги вақтларда кўп босқичли ва мураккаб жаррохлик муолажалари мажбур бўлган катта ёшдаги ва оёқғқўлларнинг нуқсонлари бўлган бўлса, хозирги даврда касал болаларниниг контигенти яхши томонга ўзгарди, яъни болалар эрта ёшда ва касалликни эрта босқичларида мурожат қилмоқда. Бу шуни кўрсатадики ахоли ўз фарзандларини тезроқ тузалишига катта ишонч ва умид билдиришмоқда ва шифокорлардантиббий ёрдам сўраб мурожат қилишмоқда.