Ҳурматли ҳамкасблар!
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази Ўзбекистон травматолог-ортопедлар ассоциацияси билан биргаликда "Юқори технологияли ва каминвазив усулларни қўллаш муаммолари" мавзусида Ўзбекистон травматолог-ортопедларининг хорижий мутахассислар иштирокидаги Республика илмий-амалий конференциясини ўтказишни режалаштирмоқда. Анжуман 26 йил 2024 октябр куни Нукус шаҳрида бўлиб ўтади.
Конференция материаллари электрон шаклдаги тезислар тўпламида чоп этилади ва www.uzniito.uz веб-сайтига жойлаштирилади. Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар кейинроқ ушбу веб-сайтда жойлаштирилади.
Анжуманнинг мавзувий дастури:
1. Йирик бўғимларни мураккаб ва ревизион артропластикасини режалаштириш, техник таъминлаш ва ўтказиш масалалари
2. Янги артроскопик технологиялар: муаммолар ва уларнинг ечимлари
3. Вертебрологияда эндоскопик операциялар натижалари
4 Травматология, ортопедия ва реабилитация соҳасида юқори технологияларни жорий этиш муаммолари ва истиқболлари
Тезислар шакли бўйича талаблари: ҳажми – 2 саҳифагача, матн 1 интервалда ёзилади, матн МSWORD муҳаррири форматида тайёрланади, шрифт - Times New Roman, катталиги – 12.
Тақдимот тартиби: тезис номи, муаллиф(лар) нинг тўлиқ исми, ташкилот номи, шаҳар, тезис матни, муаллифлар тўғрисидаги маълумотлар (тўлиқ исми, илмий даражаси, илмий унвони, лавозими, ёзишмалар манзили, алоқа телефон рақами).
Тезислар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида қабул қилинади. Битта муаллифдан тезислар сони 3 тадан ошмаслиги зарур.
Ишлар электрон шаклда қабул қилинади, niito-tashkent@yandex.ru электрон почтаси орқали бириктирилган файл шаклида юборилиши керак. Ҳар бир тезисни алоҳида файл сифатида тақдим этилиши сўралади, бунда файл номи биринчи муаллифнинг фамилияси билан белгиланади.
Тақдим этилган ишлар танловдан ўтказилади. Грамматик тахрир қилинмаган, белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ва илгари нашр этилган тезислар қабул қилинмайди.
Материаллар 2024 йил 1 сентябргача қабул қилинади.
Ёзишмалар учун манзил: 100047, Тошкент, Махтумқули кўчаси, 78. Травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази, илмий бўлим, т.ф.д. Рустамова Умида Мухтаровна, PhD Қодиров Санжар Сардорович.
Телефонлар: + 99890 915 74 57 - Рустамова Умида Мухтаровна
+ 99891 166 00 59 - Қодиров Санжар Сардорович