Электрон поликлиника

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3071-сонли қарорга асосан “Электрон поликлиника” ахборот тизими ишга туширилди.

"Электрон поликлиника" - шифокор қабулига онлайн режимда ёзилиш Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Маркази томонидан ишлаб чиқилган ва жорий этилган муҳим лойиҳалардан бири.

Ушбу тизим ёрдамида аҳоли ўзлари учун қулай вақтда, уйдан чиқмаган ҳолда шифокор қабулига ёзилишлари, ўз ҳудудларидаги муассаса ва шифокорлар ҳақида маълумотлар олишлари, шунингдек, олинган тиббий хизматлар сифатини баҳолашлари мумкин. Ўз ўрнида поликлиникалар учун ушбу тизимининг афзалликлари - маълумотларни автоматлаштирилган рўйхатдан ўтказиш, оилавий поликлиникаларда ягона электрон амбулатория тиббий картасини юритиш имкониятидир.

Шу билан бир қаторда ушбу тизимда қуйидачи имкониятлар мавжуд:

-тиббий муассасаларнинг жойлашган жойи ва уларнинг иш соатлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш;

-“Шифокор қабулига ёзилиш” электрон хизматини жорий қилиш;

-шифокорлар иш жадвалини шакллантириш.

Бугунги кунда “Электрон поликлиника” ахборот тизимида жами уланганлар муассасалар сони – 423. Булардан: оилавий поликлиникалар сони 167 та, кўп тармоқли поликлиникалар 168 та, вилоят (болалар) кўп тармоқли тиббиёт марказлари 19, вилоят ДПМлари ва марказ филиаллари 69. Жумладан, беморлар ҳақидаги шакллантирилган маълумотлар сони: 8 412 211 га етган.

«Электрон поликлиника» ахборот тизими Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари иш самарадорлиги ва ахборотларнинг шаффофлигини ошириш имкониятини беради. 2021 йил 15 февралга келиб, тизимдан фойдаланувчилар сони 10000 тадан ошди. Юқорида кўрсатиб ўтилган кўрсаткичлар сони ошиб бормоқда.

Бироқ, тизимни ҳозирги кунда такомиллаштириш учун, бир қанча муаммолар ҳам мавжуд. Жумладан, айрим тиббиёт муассасаларида компьютер техникасининг тўлиқ мавжуд эмаслиги, интернет алоқасининг сифати яхши эмаслиги, шифокорларнинг тизимдан фойдалашин борасида малакалари етарли даражада эмаслиги ва бошқа. Ҳозир ушбу камчилик ва муаммоларни бартараф этиш учун керакли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Шу билан биргаликда, тизимни яқин вақт ичида мобил илова кўринишида тақдим этилиши ҳам кутилмоқда