Соғлиқни сақлаш вазирлиги AКТни ривожлантириш маркази (ИТМед) томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, унга нисбатан онгли муносабатни шакллантириш, соғликни мустаҳкамлаш ва маслаҳатлар бериб бориш учун "Doctor.Uz" маслаҳат канали ишга тушди.
Ушбу каналда сиз тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар, офис гимнастикаси, статистика, фойдали маълумотлар, тиббиёт волонтёрларининг фаолияти ва бошқа кўплаб қизиқарли янгиликларни топишингиз мумкин.

