• РИИАТМ
  • Медиа
  • Янгиликлар
  • ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда коронавирусдан 13 минг нафардан ортиқ инсон вафот этди

ЖССТ: охирги сутка давомида дунёда коронавирусдан 13 минг нафардан ортиқ инсон вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
164 миллион 523 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
шундан 3 миллион 412 мингдан зиёд киши вафот этган (20.05.2021 йил Европа вақти билан соат 18:46 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 638 247 янги ҳолати аниқланди.
13 247 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (21.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
165 миллион 537 мингдан ортиқ одам юқтирган,
улардан 3 миллион 430 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,676 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
Иккинчи ўринда Ҳиндистон (25,772 миллиондан ортиқ),
учинчи ўринда Бразилия (15,732 миллиондан ортиқ),
тўртинчи ўринда Франция (5,820 миллиондан ортиқ),
бешинчи ўринда эса Туркия (5,151 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 29 792, Ҳиндистонда 276 110, Бразилияда 75 445, Францияда 18 780, Туркияда эса 11 553 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 569 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.