26.05.2020. Объявление об обсуждении диссертационной работы Ражабова К.Н.

 

Ражабов Қурбон Нурмаматовичнинг

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01 Илмий кенгаши кошидаги Семинар кенгашида 2020йилнинг 4 июнь соат 14.00 да дастлабки ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тизза бўғими ёзувчи аппарати жарохатларини ташхислаш ва жаррохлик даволашни такомиллаштириш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib96.

Илмий раҳбар: Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази. DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01

Расмий такризчилар: Хужаназаров Илхом Эшкулович, тиббиёт фанлари доктори, (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси); Шорустамов Мухаммаджон Таджиалиевич, тиббиёт фанлари доктори (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси);

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  тизза бўғими ёзувчи аппарати жарохатларида ташхислаш ва жаррохлик даво усулларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилаш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

тизза бўғими ёзувчи аппарати жарохатларида контрастли мультиспирал компьютер томографиянинг юқори  информацион ва ташхисий ахамияти тизза қопқоғи хусусий боғлами жарохатларини даражаси, тури ва хусусиятларини юқори аниқликда аниқлаш имконияти ишлаб чиқарилган ташхис мезонлари асосида аниқланди;

тизза қопқоғи хусусий боғламининг дистал нуқсонли узулишларида иккала суяк асосларига (тизза қопқоғи ва катта болдир суяги)  боғлиқ ҳолатда ишлаб чиқарилган жаррохлик усулининг тизза қопқоғи хусусий боғламига мустахкам турғунлик яратиши ва бу кейинчалик тизза бўғимида эрта тикланиш имкониятини яратиши исботланди;

тизза қопқоғи хусусий боғламининг проксимал дефицитли узилишларида суяк пластикаси орқали пластика қилиш унинг анотомик бутунлигини ва тизза бўғими функциясининг эрта муддатларда тикланиш имкониятини бериши исботланди;

       адекват бирлаштирилган реабилитация усули (даволовчи жисмоний тарбия ва физиотерапия) максимал қисқа вақт ичида тизза бўғимининг ёзилиш функциясини тиклаш имкониятини беради

 

 

 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Тизза бўғими ёзувчи аппарати жарохатларини ташхислаш, жаррохлик даво усулларини ва жаррохликдан кейинги реабилитация усулларини такомиллаштиришга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Тизза қопқоғи хусусий боғламини тиклаш усули», (Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги ихтирога патент №IAP 04827, 10.01.2014 йилдан) ёрдамида ишлаб чиқилган даволаш усуллари соғлиқни сақлаш амалиёти фаолиятига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йилнинг 22 ноябрдаги №8н-р/520 маълумотномаси), жумладан, Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро, Хоразм вилоятларининг филиалларида қўлланилмоқда.

«Тизза қопқоғи боғламининг узилишини даволаш усули», (ихтирога патент Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интелектуал мулк агентлиги №IAP 05896, 19.07.2019 йилдан) ёрдамида ишлаб чиқилган даволаш усуллари соғлиқни сақлаш амалиёти фаолиятига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йилнинг 22 ноябрдаги №8н-р/516 маълумотномаси), жумладан, Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро, Хоразм вилоятларининг филиалларида қўлланилмоқда. Тизза бўғими ёзувчи аппарати жарохатларини тиклаш усуллари тизза бўғими актив функциясини самарали тиклаш имконини беради. Беморларда таянч-харакат системаси фаолиятини қисқа вақтда нормал холатга қайтариш имконини беради.  

 

Семинар кенгаши раиси                                                        Алимов А.П.

Семинар кенгаши котиби                                             Салиев М.М.

Илмий раҳбар                                                               Ирисметов М.Э.

Талабгор                                                                       Ражабов Қ.Н.

 

 

27.05.2020. Объявление об обсуждении диссертационной работы Рахимова А.М.

Мустақил изланувич Рахимов Анвар Меликмуратовичнинг

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01 Илмий кенгаши кошидаги Семинар кенгашида 2020 йилнинг 02-июнь соат 14.00 да дастлабки ҳимояси ҳақида эълон

 

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): « Билак суяклари битмаётган синиқлари  ва сохта бўғимларини комплекс хирургик даволаш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib174.

Илмий раҳбар: Ходжанов Искандар Юнусович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази давлат корхонаси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01

Расмий такризчилар: Хамроев Алишер Шахобович, тиббиёт фанлари доктори, (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси); Ступина Надежда Владимировна, тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим, (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси);

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  Билак суяклари битмаётган синиқлари ва сохта бўғимларида патологик ўчоқ  хусусияти ва локализациясига қараб, комплекс ёндошув орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

  • Билак суяклари битмаётган синиқлари ва сохта бўғимларида патологик ўчоқ  хусусияти ва локализациясига қараб, жарроҳлик йўли билан даволаш тактикасини дифференциал танлаш қўл функциясининг тўлиқ тикланишига олиб келиши исботланди;
  • протеолитик фермент воситаси (кукумазим) ва ауто суяк кўмиги трансплантациясининг биргаликда уйғун қўлланилиши билакда кечаётган остеорепарация жараёнлари тезлашишига оптимал шароит яратди;
  • протеолитик фермент воситаси (кукумазим) ва ауто суяк кўмиги уйғунликда локал қўлланилиши бемор иммун тизимида позитив силжишларга сабаб бўлиб, бу орқали ауто суяк кўмиги тикланиш жараёнларини стимуллаши исботланди;
  • жарроҳлик йўли орқали комплекс даволаш иммобилизация муддатлари қисқариши ва реабилитация чора тадбирларининг эрта муддатларида қўллаш мумкинлиги аниқланди.

 

 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Билак суяклари битмаётган синиқлари ва сохта бўғимларни ташхислаш ва даволаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларининг асосида :

“Узун найсимон суяклар битмай қолган синиқлари ва сохта бўғимларни комплекс даволаш” мавзусида услубий тавсиялар тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 24 мартдаги 8н-р/164-сон ва 2019 йил 12 ноябрдаги 8н-д/267-сон маълумотномаси);

билак суяклари битмаётган синиқлари ва сохта бўғимларини даволаш тактикасини танлаш учун ташхислаш ва регенерация вақти, ҳамда натижаларини бахолаш бўйича алгоритм ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 8н-д/267-сон маълумотномаси);

билак суяклари битмаётган синиқлари ва сохта бўғимлари тадқиқотининг илмий натижалари ва уларни даволаш услубларини жорий қилиш, жумладан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедияга илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали, РИТваОИАТМ Самарқанд филиали ва Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий этилиши натижаларнинг 1,5 мартага яхшиланишига сабаб бўлди.

 

 

Семинар кенгаши раиси: т.ф.д.                                    Алимов А.П.

Семинар кенгаши котиби: т.ф.н.                                  Салиев М.М.

Илмий раҳбар: т.ф.д., проф.                                        Ходжанов И.Ю.

Талабгор                                                                       Рахимов А.М.