22.08.2020 Сафаров Наврўз Бахтиёровичнинг фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг дастлабки ҳимояси

Сафаров Наврўз Бахтиёровичнинг

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01Илмий кенгаши кошидаги Семинар кенгашида 2020 йилнинг 4 - сентябр соат 14.00 да дастлабки ҳимояси ҳақида эълон

 

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): « Тизза бўғими остеоартритларида артроскопик дебридемент ва чуқур туннелизация усулларини қўллаб даволашни такомиллаштириш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1100.

Илмий раҳбар: Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: РИТ ва ОИАТМ да.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.

Расмий такризчилар: Хўжаназаров Илхом Эшқулович, тиббиёт фанлари доктори, (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси); Кочкортаев Санжар Саидганиевич, тиббиёт фанлари номзоди (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси);

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  Тизза бўғими остеоартрити билан касалланган беморларни артроскопик дебридемент, чуқур субхондрал туннелизация қилиш усулларини қўллаб, даволашни такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

Ишлаб чиқилган тизза бўғими остеоартритларини даволаш учун комплекс артроскопик дебридмент ва чуқур субхондрал туннелизация бўғимдаги оғриқ ҳиссини тез пасайтирди, унинг функционал ҳолатини яхшилади, операциядан кейинги асоратларни камайтирди, ишлаб чиқилган эрта реабилитация қилиш имконини берди, касалликнинг ремиссия даврини узайтирди (патент № FAP 01454);

Ишлаб чиқилган тизза бўғими остеоартритларида артроскопияга кўрсатманинг клиник-ташҳисий алгоритми касаллик ташҳиси ва давосида аниқ муайян кўрсатма, қарши кўрсатмалар манбаси бўлиб хизмат қилиши исботланди ( гувохнома № DGU 06342);

Тизза бўғими остеоартритларини комплекс артроскопик даволашдан олдин ва кейин синовиал суюқлик таркибини биокимёвий текшириш натижалари касаллик кечишида артроскопик дебридмент ва субхондрал туннелизация моҳиятини кўрсатди, шу асосда илк бор ушбу касаллик истиқболини белгиловчи мезонлар аниқланди;

Таклиф қилинган тизза бўғими остеоартритларини комплекс реабилитация қилиш йўллари мукаммаллаштирилди ва шу орқали бўғим фаолияти эрта тикланиб, беморлар ҳаёт сифати оширилди, улар ижтимоий ҳаёт тарзига қайтарилди.

 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Тизза бўғими остеоартритларида артроскопик дебридемент ва чуқур туннелизация усулларини қўллаб даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

ишлаб чиқилган «Тизза бўғими артрозини оператив даволаш» усулигага Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (2019 йил, № FAP 01454). Таклиф этилган оператив усул бўғим фаолияти эрта тиклаб, беморлар ҳаёт сифати оширди, уларни эрта ижтимоий ҳаёт тарзига қайтиш имконини берган;

ишлаб чиқилган «Тизза бўғими остеоартритида артроскопик даволаш тактикасини танлаш учун клиник ташхислаш дастури»га Интеллектуал мулк агентлигининг гувохномаси олинган (2019 йил, DGU 06342). Таклиф этилган клинико - диагностик алгоритм асосида тизза бўғими остеоартрити даражаларидан келиб чиқиб  артроскопик операцияни танлаш имконини берган;

Тизза бўғими остеоартритлари билан касалланган беморларни оператив даволаш мақсадида ишлаб чиқилган «Метод оперативного лечения артроза коленного сустава у взрослых» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 29 ноябрдаги 8 н-д / 290 - сон хулосаси). Мазкур услубий тавсиянома турли даражадаги тизза бўғими остеоартрити билан оғриган беморларни артроскопик даволашни   аниқлаш имконини яратган;

Тизза бўғими остеоартритларида артроскопик дебридемент ва чуқур туннелизация усулларини қўллаб даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, шу жумладан Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, РИТОИАТМ Самарқанд филиали, Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 29 ноябрдаги 8 н-д / 290 - сон хулосаси). Олинган натижаларнинг амалий тиббиётга жорий этилиши бюджет маблағларидан 800000 сўмни тежаш имконини берди.

 

Семинар кенгаши раиси                                                Алимов А.П.

Семинар кенгаши котиби                                              Салиев М.М.

Илмий раҳбар                                                                Ирисметов М.Э.

Таянч докторант                                                            Сафаров Н.Б.

04.08.2020 г. Рахимов Анвар Меликмуротовичнинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши химояси тўғрисида эълон

Рахимов Анвар Меликмуротовичнинг 14.00.22- «Травматология ва ортопедия»  ихтисослиги бўйича «Билак суяклари битмаётган синиқлари ва сохта бўғимларини комплекс хирургик  даволаш» мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)  илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация химояси Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази хузаридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019 Tib.62.01. рақамли Илмий кенгашнинг 2020-йил 05-август куни соат 1400 даги мажлисида бўлиб ўтади.

Автореферат

 

         Манзил: 100047, Тошкент шахри, Махтумқули кўчаси, 78-уй.

        Телефон: (+99871) 233-10-30

         e-mail: niito-trauma@yandex.ru