Илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01 Илмий кенгаши хузуридаги Илмий семинар талабгор Якубджанов Равшан Рахимджановичнинг фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертацияси мухокамаси 2022 йилнинг 18 апрель куни соат 14.00да ўтказилиши ҳақида эълон қилади:
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Метаболик синдромли қўл-оёқларининг узун
суяклари синган беморларни ташхислаш ва
даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib368.
Илмий раҳбар: Каримов М.Ю., тиббиёт фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01
Расмий такризчилар:
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: даволашнинг янги қиёсий жарроҳлик ёндашув усулларини ишлаб чиқиш йўли билан метаболик синдромли оёқларни узун суякларини синиши бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
метаболик синдромли узун суяклари синган беморларда асоратлар ривожланишининг потенциал хавфини ва метаболик синдром коморбидлик тоифаси маълумотларига асосланган хирургик даволаш тактикасини танлаш усули ишлаб чиқилган;
метаболик синдромли узун суяклари синган беморлар ёши, артериал босими, тана массаси индекси, қонидаги қанд миқдори ва нишондаги аъзолар жарохати даражаси хисобга олинган хамда коморбидлик тоифаларига (0, 1-2, 3+) бўлинган асоратларнинг ривожланиш хавфи параметрлари аниқланган;
метаболик синдромли узун суяклари синган беморлар ёши ва умумий холатининг оғирлик даражаси хамда даволаш асоратлари ривожланиши хавфининг мавжудлиги холатларининг ўзаро дуч келиши даражасини аниқлашга асосланган ишчи номограмма ишлаб чиқилган;
метаболик синдромли узун суяклари синган беморларда ишлаб чиқилган инсулинрезистентлик ва артериал босимни коррекция қилиш усули ишлаб чиқилган ва унинг даволаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Метаболик синдромли қўл-оёқларининг узун суяклари синган беморларни ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган «Метаболик синдромли беморларда оёқ узун суяклари синишларида хирургик даволаш тактикасини танлаш усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (2021 йилнинг 17 ноябрида қайд этилган патенти № IAP 06614). Олинган натижалар метаболик синдромли беморларда оёқ узун суяклари синишларини даволаш асоратларнинг потенциал хавфини камайтириш имконини берган;
метаболик синдромли беморларда узун суякларни хирургик даволаш бўйича ишлаб чиқилган «Метаболик синдромли беморларда узун суякларни хирургик даволаш» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 апрельдаги 8н-д/68-сон хулосаси). Олинган натижалар хирургик тактикани оптималлаштириш, асоратлар частотасини камайтириш ва суяк синиқлари битишини тезлаштириш имконини берган;
метаболик синдромли қўл-оёқларининг узун суяклари синган беморларни ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш фаолиятига, жумладан Республика шошилинч ёрдам илмий маркази Навоий филиали, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Самарқанд вилояти Ортопедия ва жарохатлар асорати шифохонаси амалий фаолиятига (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 апрельдаги 8н-д/68-сон хулосаси) тадбиқ этилган. Таклиф этилган усул метаболик синдромли қўл-оёқларининг узун суяклари синган беморларда асоратлар частотасини 36%дан 23%гача (13%) камайтириш имконини берган.
Семинар кенгаши раиси Алимов А.П.
Семинар кенгаши котиби Салиев М.М.
Илмий раҳбар Каримов М.Ю.
Талабгор Якубджанов Р.Р.

Ғаффоров Азамат Уйғуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01Илмий кенгаши кошидаги Семинар кенгашида 2022 йилнинг 11 - апрел соат 14.00 да дастлабки ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): « Болдир суяклари диафизар синишларини жарроҳлик даволашда остеорегенерацияни оптималлаштириш.», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Tib964.
Илмий раҳбар: Асилова Саодат Убаевна, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухор давлат тиббиёт институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий такризчилар: Хамраев Фарход Шарапович, тиббиёт фанлари доктори, (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси); Мирзаев Шавкат Хусанович, тиббиёт фанлари номзоди (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси);
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болдир суяклари диафизар қисмидан майдаланиб синишларида жарроҳлик усуллари ва тромбоцитларга бой плазмани қўллаш йўли билан остеогенезни оптималлаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспериментал равишда тромбоцитларга бой плазма қўлланилган асосий гурухда морфологик тадқиқотлар кўрсаткичлари назорат гурухга нисбатан остеон хужайраларнинг пайдо бўлиш муддати аввалроқ эканлиги хамда остеобластлар миқдори кўплиги устунлиги исботланган;
экспериментал равишда тромбоцитларга бой плазма қўлланилган асосий гурухда рентгенденситометрик тадқиқотлар кўрсаткичлари назорат гурухга нисбатан суяк зичлигининг динамик исботланган;
экспериментал қуёнларда иммунологик текширувлар натижалари асосида тромбоцитларга бой плазма қўлланилган асосий гурухда назорат гурухга нисбатан синиқ сохасидаги гуморал ва махаллий иммунитет холатини аниқловчи IgА фаоллигининг назорат гурухга нисбатан 14-кундан бошлаб ошиши исботланган;
болдир суяклари диафизар майдаланиб синишлари бўлган ва тромбоцитларга бой плазма қўлланилган асосий гурух беморларида назорат гурухга нисбатан биокимёвий кўрсаткичлар - кальций ва витамин Д миқдорининг кўпроқ ошиши ва ишқорий фосфатаза миқдорининг эса норма даражасига тушиши исботланган(р˂0,001).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Болдир суякларининг диафизар қисмини синиши билан касалланган беморларнинг жаррохлик усулида даволашда олинган натижалар асосида:
Интеллектуал мулк агентлигининг гувохномаси олинган (DGU № 06478. 23.04.2019.)« Болдир суякларининг диафизар синишларини ташхислаш ва жаррохлик усулида даволаш тактикасини танлаш учун дастур» таклиф этилган дастур синиш характерини тўғри аниқлаш билан бир қаторда жарроҳлик йўли билан даволаш тактикасини танлашга имкон берган ;
Интеллектуал мулк агентлигининг гувохномаси олинган (DGU 09486 27.10.2020.)« Болдир суякларининг диафизар синишларида беморларнинг функционал аҳволини бахолаш дастури» бу дастур оптимал даволаш усулларини индивудиал танлаш ва даволаш натижаларини яхшилашга ёрдам берган.
Болдир суяклари диафизар қисмидан майдаланиб синган беморларни жаррохлик усулида даволашдан олинган натижалар асосида:
болдир суякларининг диафизар қисмидан синиши билан мурожаат қилган беморларнинг жаррохлик усулида даволашдан олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Болдир суяклари диафизар синишларида хирургик даволашни такомиллаштириш» номли услубий тавсиялар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 июндаги 8н-д/175-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиялар даволаш муддатини қисқартириш, келиб чиқувчи салбий асоратлар сонини камайтириш ва даволаш самарадорлигини яхшилаш имконини берган.
болдир суяклари диафизар синишларида хирургик даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Бухоро шахри клиник касалхонаси, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 июндаги 8н-д/175-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари даволаш муддатларини 10 кунга қисқартириш ва ногиронликни олдини олиш, бунинг натижасида бюджет маблағларини тежаш имконини берган.
Семинар кенгаши раиси Алимов А.П.
Семинар кенгаши котиби Салиев М.М.
Илмий раҳбар Асилова С.У.
Таянч докторант Ғаффоров А.У.