I. Умумий маълумотлар.
“Оптимизация диагностики и хирургического лечения дегенеративного повреждения вращательной манжеты плеча”, 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3396.
Илмий раҳбар: Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий такризчилар: Хамраев Алишер Шахобович, тиббиёт фанлари доктори, (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси); Ражабов Курбан Нурмаматович, PhD (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси);
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ташхисни такомиллаштириш ва жарроҳлик даволаш усулини ишлаб чиқиш орқали елка бўғимининг айлантирувчи манжетанинг дегенератив жарохатлари билан касалланган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Елка бўғими айлантирувчи манжетасининг дегенератив жарохатлари импинжмент синдроми ривожланишида акромио-брахиал трактида елканинг ротатор мушакларининг силжиши учун акромио-брахиал масофанинг диагностик ва прогностик аҳамияти исботланди.
Таклиф этилаётган алгоритм ва рентгенографик акромиал-брахиал масофа елканинг айлантирувчи тракт ҳолати, ҳамда акромиал ва елка суяги катта ўсиғи анатомик тузилишини ҳисобга олган ҳолда, елка бўғими ротатор манжетасининг узоқ муддатли дегенератив жарохатларида ишончли юқори маълумотга эга эканлиги аниқланди.
Таклиф этилаётган жарроҳлик техникаси акромио-брахиал туннелнинг томи ва соннинг fascia latae пайидан олинган трансплантлар билан кенгайтириш орқали елканинг айлантиручи манжета мушакларини силжиши учун мақбул шароитларни яратиши аниқланди.
Таклиф этилаётган техника анатомик даражада кам травматик, очиқ суяк юзаларининг патогномоник қопланиши, елканинг айлантирувчи манжетаси мушакларининг оптимал ўтказувчанлигини яратиши ва айлантирувчи манжета критик зонасида остеофитлар туфайли шикастланиш олдини олиши туфайли бошқа дебридмент усулларига нисбатан анча самарали эканлиги исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Елка айлантирувчи манжетасининг дегенератив жароҳатларини ташхислаш ва хирургик даволашни оптималлаштиришга бағишланган илмий тадқиқот бўйича олинган натижалар асосида:
Ташхисни такомиллаштириш ва жарроҳлик даволаш усулини ишлаб чиқиш орқали елка бўғимининг айлантирувчи манжетанинг дегенератив жарохатлари билан касалланган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида Интеллектуал мулк агентлигининг (№ FAP 01860, 29.04.2022) “Елканинг айлантирувчи манжетасининг дегенератив жарохатларини ташхислаш ва жарроҳлик даволаш усули”га патент олинган. Таклиф этилган усулни қўллаш, жаррохлик амалиётидан сўнг беморларда ҳаёт сифати яхшиланиши кузатилди, айлантирувчи манжетаси дегенератив жарохатларини аниқ ташхислаш туфайли адекват даво тактикаси бажарилиши кузатилди ва елка бўғимида остеоартроз туфайли эндопротезлаш амалиёти муддати чўзилди;
Елка айлантирувчи манжетасининг дегенератив жароҳатларини ташхислашни такомиллаштириш тадқиқот натижалари “Елка бўғими айлантирувчи манжетаси касалликларини клиник ташхислаш” услубий қўлланмаси тасдиқланди (Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази хузуридаги эксперт кенгаши 19.06.2023 йил 03/14 – сон хулосаси). Олинган натижалар беморнинг ташхисланиш аниқлик даражасини 97%гача бўлишини тасдиқлади.
Тадқиқотнинг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан РШТЁИМ Андижон филиали, РИТОИАТМ Самарқанд филиали клиникаларида (Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази хузуридаги эксперт кенгаши хулосаси) тадбиқ этилган. Олинган натижалар айлантиручи манжетасининг дегенератив жарохатларини ташхислаш сифатини яхшилашга ва елка бўғимини дебридемент усулига нисбатан даволаш натижалари самарадорлигини 44% га оширишга имкон берди.
Семинар кенгаши раиси Алимов А.П.
Семинар кенгаши котиби Джураев А.М.
Илмий раҳбар Ирисметов М.Э.
Талабгор Салиев С.М.