Ахтамов Азим Аъзамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01 Илмий кенгаши қошидаги Семинар кенгашида 2023 йилнинг 30 - май соат 14.00 да дастлабки ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
«Кўкрак ёшдаги болаларда чаноқ-сон бўғими дисплазияси ва туғма чиқишини эрта аниқлаш, даволаш ва олдини олиш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib365.
Илмий раҳбар: Джураев Ахрор Махмутович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий тақризчилар: Хужаназаров Илхом Эшқулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси); Алписбоев Хужахмад Шайхисломович, тиббиёт фанлари номзоди (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўкрак ёшдаги болаларда сон суяги туғма чиқишини эрта аниқлаш, функционал даволаш ва реабилитация усулларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чаноқ-сон бўғими дисплазияси ва туғма чиқишини даволаш алгоритми, кўкрак ёшдаги болаларда соннинг туғма чиқишини эрта функционал даволаш усули такомиллаштирилган, бунда клиник шина ёрдамида чаноқ-сон ва тизза бўғимларида фаол ҳаракат сақланган ҳолда сон чиқишини оғриқсиз ва қонсиз усулда қуймич косачасига солиш самарадорлигининг ошиши, шина тасмачаларини ва сонларни кериб тутиб турувчи пружинали ажратгич бола ёши ва гавдасига кўра осонлик билан зарур ҳолатга ўзгартирилиб, қўллаш қулай, енгил ҳамда анъанавий гипсли боғламдан афзалроқ эканлиги исботланган;
ишлаб чиқилган чаноқ-сон бўғими дисплазиясини даволаш алгоритми орқали бемор ёши, чиқиш даражасига кўра фиксация муддати, даволаш ва реабилитация усулларини танлаш, диспансеризация даври, даволаш усулларини коррекция қилиш каби мезонларга асосланган холда асоссиз равишда даволаш усулларини қўллашни олдини олиш мумкинлиги исботланган;
ишлаб чиқилган «деротацион этикча» товон қисмида ўрнатилган бурчак ўлчагич ёрдамида 5-200 оралиғида мўътадил ички ротацияни таъминлаши орқали чаноқ-сон бўғимида ҳаракат ҳажмининг тикланиши ва эришилган коррекция ҳолатининг сақлаб қолиниши хамда ностабилликнинг олди олиниши исботланган;
клиник ва генеологик мезонлар хамда ирсий ва (ташқи/ички) муҳит омилларининг ўзаро таъсирини баҳолашга асосланган холда болаларда чаноқ-сон бўғими дисплазияси ва туғма чиқишини наслдан наслга ўтиш эҳтимоли асослаб берилган;
бола оёқларини танадан ёзилган ва 40-450 узоқлаштирилган холатда йўргаклаш чаноқ-сон бўғими дисплазияси ва соннинг туғма ярим чиқишини ривожланишини олдини олиши исботланган;
рентгенологик тасвирда соннинг горизонтал ва вертикал силжиши масофаларининг нисбатига кўра ишлаб чиқилган баҳолаш тактикаси чаноқ-сон бўғими дисплазиясини эрта ташхислаш имкониятини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кўкрак ёшдаги болаларда чаноқ-сон бўғими дисплазияси ва туғма чиқишини эрта аниқлаш, даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш натижалари асосида:
Кўкрак ёшдаги болаларда сонларни туғма чиқишини даволаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
болаларда сон туғма чиқишини даволаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда чаноқ-сон бўғимидаги ҳаракатларни ишга солиш учун қурилма» фойдали моделига Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган учун (UZ FAP 00852, 2013). Олинган натижалар бўғимнинг фаол функционал ҳаракатини қисқа муддатларда тикланишига имконият берган;
кўкрак ёшидаги болаларда сон туғма чиқишини даволаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари ёрдамида «Болаларда сонларнинг туғма чиқиши ва тос-сон суякларини туташтирувчи бўғим дисплазиясини даволаш учун узанги» фойдали моделига Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (UZ FAP 01285, 2018). Олинган натижалар даволашнинг яқин ва узоқ натижаларини 90,6% яхшиланишига имкон берган;
кўкрак ёшдаги болаларда сон суяги туғма чиқишини даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Кўкрак ёшидаги болаларда соннинг туғма чиқишини ташхислаш ва функционал усулда даволаш» ва «Кўкрак ёшидаги болаларда соннинг туғма чиқишини функционал усулда даволаш ва ортопедик ребилитациянинг ўзига хос хусусиятлари» номли услубий тавсияномалар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 сентябрдаги 8н-р/815–сон ва 8н-р/816–сон хулосалари). Олинган маълумотлар кўкрак ёшидаги болаларда сон суяги туғма чиқишини функционал усулда даволаш натижаларини яхшилаш хамда чаноқ-сон бўғимининг фаол функционал ҳаракатини қисқа муддатларда мутаносиб тикланиши имкониятларини берган;
Кўкрак ёшдаги болаларда сон туғма чиқишлари диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тадбиқ этилга.
Семинар кенгаши раиси: Алимов А.П.
Семинар кенгаши котиби: Салиев М.М.
Илмий раҳбар: Джураев А.М.
Мустақил илмий изланувчи: Ахтамов А.А.
Илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01 Илмий кенгаши хузуридаги Илмий семинарга талабгор Юсупов Сирожиддин Юнусовичнинг фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертацияси мухокамаси 2023 йилнинг 11 май куни соат 14.00да ўтказилиши ҳақида эълон қилади:
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Елка суяги проксимал қисми синишларини хирургик даволашда каминвазив остеосинтез», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1739
Илмий раҳбар:Алимов Азиз Пўлатович, т.ф.д.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01
Расмий тақризчилар: 1. Шорустамов Мухаммад Тоджиалиевич, тиббиёт фанлари доктори, Тошкент тиббиёт академияси Йирик бўғимлар ва кўл панжа хирургияси булими мудири.
2. Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шошилинч травматология илмий рахбари .
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Елка суяги проксимал қисми синишларини жарроҳлик техникасини такомиллаштириш орқали елка суяги проксимал синишларини жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
елка суяги проксимал қисми синишларини даволашда стержен, халка, яримхалкадан иборат, интраоперацион ташқи репозицияловчи антиротацион механизмга эга бўлган остеосинтез учун аппарат ишлаб чиқилган хамда унинг акромион ва пастки учликдан ўтказиладиган сихлар ёрдамида дистракция йўли билан фрагментларнинг бурчакли ва ротацион силжишларини тўлиқ репозициясига эришиш учун оптимал шароит яратиши исботланган;
ишлаб чиқилган остеосинтез аппаратини қўллаш асосида 3 см катталикда кичик кесим ўтказиш орқали фиксацияловчи суяк усти блокловчи пластинани осон ўрнатиш, шурупларни перкутан маҳкамлаш, постоперацион даврда елка камари ва дельтасимон мушакларнинг анъанавий юқори даражадаги жарохатларини олдини олиш имконияти исботланган;
ишлаб чиқилган остеосинтез аппаратини қўллаш асосида 3 см катталикда кичик кесим ўтказиш орқали елка бўғими харакатларини эрта даврда (2 хафтадан кейин) фаол бажариш, операциядан кейинги анъанавий узоқ муддатли гипсли боғламдан воз кечиш, суяк ва мушак тўқималарининг сустлашиши ва контрактураларни олдини олиш имконияти исботланган;
елка суяги проксимал синишларида фрагментларнинг бўлаксиз, бўлакли, кўп бўлакли бўлишига асосланган холда бўлаксиз синишларда ёпиқ усулда сихлар ёрдамида, интерпозиция ва бўлакли синишларда блокловчи интрамедуляр остеосинтез (БИОС), кўп бўлакли синишларда эса таклиф қилинган усулни қўллаш мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Елка суяги проксимал қисми синишларида оператив давони такомиллаштириш ва кам инвазив остеосинтез усули бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Елка суяги проксимал қисми синишларида ишлаб чиқилган ташхислаш ва даво тактикасини танлаш учун дастур асосида «Елка суяги проксимал қисми синишларида оператив давони такомиллаштириш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 04.01.2023 йилдаги 8н-р/-сонли хулосаси). Мазкур услубий тавсиянома елка суяги проксимал қисми синишларида кам инвазив жарроҳлик усули асосида оператив давони такомиллаштириш, даволаш сифати ва самарадорлигини яхшилаш имконини берган;
Елка суяги проксимал қисми синишларида кам инвазив остеосинтез жарроҳлик амалиётини қўллаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали шошилинч травматология, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология ва ортопедия бўлими амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23.06.2020 йилдаги 8н- д/77-сонли хулосаси). Натижада елка суяги проксимал қисми синишларида каминвазивли остеосинтез оператив давони қўллаш беморларни стационар ётоқ кунларини қисқартириш ва асоратлар улушини камайтириш имконини берган.
Семинар кенгаши раиси ўринбосари: Дурсунов А.М.
Семинар кенгаши котиби Салиев М.М.
Илмий раҳбар Алимов А.П.
Талабгор Юсупов С.Ю.