Эранов Шерзод Нуралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01 Илмий кенгаши кошидаги Семинар кенгашида 2022 йилнинг 11 октябрь соат 14.00 да дастлабки ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1268.
Илмий раҳбар: Уринбаев Пайзилла, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01
Расмий такризчилар: Хужаназаров Илхом Эшкулович, тиббиёт фанлари доктори, (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси); Усмонхонов Орифхон Якубхонович, тиббиёт фанлари номзоди (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси);
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини такомиллаштирилган жаррохлик даволаш усули асосида даво натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида, билак ва тирсак суякларидаги рентгенологик узгаришлар асосида жаррохлик даволаш тактикаси аниқланган;
гистологик текширишлар асосида, бўғим капсуласининг олдинги девори нозик ва эластик бўлиб, чузилувчанлиги, эскирган жарохатларда эса унинг қалинлашиши, чандиқланиши ва фиброз тўқима хосил қилиши аниқланган;
билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларида узуксимон бойламани тиклашда, фиброзли капсуладан капсулопластика усули ишлаб чиқилган;
утказилган жаррохлик натижаларининг самарадорлигини бахолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволашда жаррохлик усулини оптималлаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволаш учун ишлаб чиқилган «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволашда Уринбаев ва Эранов бўйича капсулопластикаси» га Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинган (патент IAP 2749870 17.06.2021). Олинган натижалар беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашга, касалхонага ётқизиш муддатини ва операциядан кейинги реабилитация даврини қисқартириш имконини берган;
болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишларини даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 февралдаги 8н-з/81-сон маълумотномаси). Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган чиқишлари билан оғриган беморларни диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш имконини берган;
болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида «Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган синиш ва чиқишларини даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 31 августдаги 8н-з/289-сон маълумотномаси). Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган синиш ва чиқишлари билан оғриган беморларни диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш имконини берган;
Болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази. Олинган натижалар болаларда билак суяги бошчасининг эскирган олдинги-медиал чиқишларини ташҳислаш ва даволашнинг замонавий самарадор усулларини такомиллаштиришга ҳамда узоқ муддатли функционал натижаларнинг 75,6% дан 92,9% гача яхшилаш имконини берган.
Семинар кенгаши раиси Алимов А.П.
Семинар кенгаши котиби Салиев М.М.
Илмий раҳбар Уринбаев П.
Талабгор Эранов Ш.Н.