02.06.2018 г. Объявление об обсуждении диссертации М.А. Алиева

об обсуждении диссертации Алиева Мансура Абдухоликовича на соискание доктора философии (PhD) на Научном семинаре при Научном совете по присуждению ученых степеней DSc28.02.2018.Tib.62.01 02 июня 2018 г. в 10.00 часов

I. Общие сведения.

Название диссертации, шифр специальности (направление науки присуждающая ученую степень): «Современные методы диагностики и усовершенствование комплексного лечения посттравматических церебральных арахноидитов», 14.00.28- нейрохирургия.

Номер утверждения темы диссертации: B2017.1.PhD/Tib121.

Научный руководитель: Мамадалиев Абдурахмон Маматкулович, доктор медицинских наук, профессор.

Название учреждения, где выполнена диссертация: Самаркандский Государственный медицинский институт.

Название учреждения Научного совета: Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр травматологии и ортопедии DSc28.02.2018.Tib.62.01.

Рецензенты:

1. д.м.н., профессор Алиходжаева Гулнара Алаутдиновна

2. к.м.н. Убайдуллаева Зебинисо Нуруллаевна

II. Цель исследования. Изучение диагностического значения современных лабораторных методов и методов нейровизуализации (МСКТ, МРТ, МРС) при посттравматических церебральных арахноидитах и усовершенствование комплексных нейрохирургических методов лечения.

III. Научная новизна исследования заключается в следующем:

- определена количественное изменения макро- и микроэлементов в плазме крови и в ликворе при посттравматических церебральных арахноидитах в динамике и их коррреляционная связь с клинико-неврологической симптоматикой;

- разработаны и усовершенствованы новые нейрохирургические методы лечения посттравматических церебральных арахноидитов – эндолюмбальная инсуфляция озона и пирацетама, эндокистальное введение озона. Также их результаты были оценены на основании клинико-неврологических и лабораторных исследованиях (количественные изменения макро- и микроэлементов в плазме и ликворе, МР-спектроскопия) и доказана их эффективность;

 

Председатель Семинарского совета: Ходжанов И.Ю.

Ученый секретарь Семинарского совета: Салиев М.М.

Научный консультант: Мамадалиев А.М.

Соискатель: Алиев М.А.

23.06.2018 г. Объявление о защите диссертации Ш.Н. Равшанова и М.К. Махкамова

Равшанов Шавкат Неъматиллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг Илмий даражалар берувчи DSc 28.02.2018.Tib.62.01 Илмий кенгашида

2018 йилнинг 23 июнь соат 12.00 да ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Болалар ва ўсмирларда туғма брахиметатарзияларнинг ташхиси ва хирургик даволашни такомиллаштириш», 14.00.22–травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.1.PhD/Tib95.

Илмий раҳбар: Салиев Муроджон Муҳаммадович, тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc 28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий оппонентлар: Ирисметов Мурод Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори; Назарова Нигора Зикриллаевна,тиббиёт фанлари номзоди, доцент;

Етакчи ташкилот: Қозоғистон Республикаси Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти (Астана шахри, Қозоғистон Республикаси)

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: туғма брахиметатарзияси бўлган болаларда диагностика ва жаррохлик усулларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларни яхшилаш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

брахиметатарзиянинг барча анатомик вариантлари қамраб олинган ишчи таснифи ва унинг асосида сихли ва стерженли мосламаларни қўллашга, ёндош оёқ кафт суякларини коррекция қилиш хамда ёзувчи пайларни узайтиришга кўрсатмалар ишлаб чиқилган;

брахиметатарзиянинг даволашгача ва даволашдан кейинги оёқ панжасида чизиқли ва бурчакли рентгенологик белгилар хамда иккиламчи ўзгаришлари аниқланиб, улар орасидаги ўзаро корреляцион муносабатнинг мавжудлиги исботланган;

брахиметатарзиянинг тури, сони, оёқ кафт суяги калталиги даражасига қараб стерженли ва сихли остеосинтез усули такомиллаштирилган ва унга остеотомияни ўтказишнинг турли локализациялари ва дистракция даражаси кўрсатмалари ишлаб чиқилган;

сихли ва стерженли остеосинтез аппаратларидан фойдаланиш билан бирга кечадиган жаррохлик амалиётларида оёқ кафт суякларининг суякланиш хусусиятлари таққослама ўрганилиб, дистракцион регенератнинг шаклланиши фиксация усулига боғлиқ эканлиги исбот қилинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Болалар ва ўсмирларда туғма брахиметатарзияларнинг диагностикаси ва жарроҳлик даволаш усулларини такомиллаштиришга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Оёқ кафт суяклари ва оёқ панжа суякларини ўстириш учун ишлаб чиқилган мослама» (Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг 2014 йил 30 апрелдаги FAP 00901 рақамли патенти) ёрдамида ишлаб чиқилган даволаш усуллари соғлиқни сақлаш амалиёти фаолиятига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йилнинг 13 декабридаги №8н-д/66 маълумотномаси), жумладан, Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, Фарғона, Андижон ва Навоий вилоятларининг кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларида қўлланилмоқда.

«Оёқ панжасининг кафт суякларини узайтириш учун мослама» (Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг 2014 йил 7 апрелдаги FAP 00900 рақамли патенти) ёрдамида ишлаб чиқилган даволаш усуллари соғлиқни сақлаш амалиёти фаолиятига жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йилнинг 13 декабридаги №8н-д/66 маълумотномаси), жумладан, Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, Фарғона, Андижон ва Навоий вилоятларининг кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларида қўлланилмоқда.

 

Махкамов Махкамжон Козимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг Илмий даражалар берувчи DSc 28.02.2018.Tib.62.01 Илмий кенгашида

2018 йилнинг 23 июнь соат 10.00 да химояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бош мия қон томирлари аневризмаларида 3D анатомиясини қайта ўзгартиришни қўллаган ҳолда жарроҳлик муолажаларининг фокус-хирургик жарроҳлик усулларини такомиллаштириш», 14.00.28 – нейрохирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.2.PhD/Tib182.

Илмий раҳбар: Хаджибаев Абдухаким Мўминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.

Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc 28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий тақризчилар: Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси); Мамадалиев Абдурахмон Маматкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Самарқанд, Ўзбекистон Республикаси);

Етакчи ташкилот: И.И. Джанелидзе номидаги шошилинч ёрдам илмий текшириш институти (Россия Федерацияси)

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: фокусли микрохирургик усулларини қўллаган ҳолда бош мия аневризмаларини даволашнинг натижавийлиги ва хавфсизлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бош мия қон томирлари аневризмалари МСКТ-ангиографияси ва 3D реконструкциясининг диагностик аҳамияти аниқланиб, шу асосда касалликни топографик жиҳатдан ташхислаш ва хирургик даволашнинг услуби такомиллаштирилган;

жарроҳлик амалиётидан олдин аневризмаларга олиб борувчи максимал қисқа траекторияни уч ўлчамли моделлаш асосидаги очиқ фокусли микрохирургик услуб ишлаб чиқилган;

бош мия аневризмаларида жаррохлик амалиёти ўтказиш учун МСКТ-ангиографик ўлчамларига кўра кўрсатмалар ишлаб чиқилди;

Глазго оқибатлар кўрсаткичлари ёрдамида бажарилган фокусли базал цистерналар диссекцияси ҳаётий муҳим бўлган бош мия анатомик тузилмаларининг жароҳатланиш даражасини камайтириши ва жарроҳлик хавфсизлигини ошириши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Бош мия қон томирлари аневризмалари билан беморларни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Бош мия қон томирлари аневризмалари бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

бош мия қон томирлар ўзани ангиоархитектоникасини уч ўлчамда моделлаштиришга асосланган бош мия қон томирлари аневризмаларини фокусли хирургик даволаш услуби таклиф этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 8н-д/130-сон маълумотномаси). Бош мия қон томирлари аневризмалари бўлган беморларни бу услубда даволаш хирургик даволаш сифатини ошириш имконини берган;

субарахноидал қон қуйилишда бош мия қон томирлари аневризмаси ва полифокал зарарланишлари бўлган беморлар диагностикаси ва даволаш тактикасини танлаш услуби амалиётга татбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 8н-д/130-сон маълумотномаси). Даволаш-профилактика чора-тадбирларининг таклиф этилган комплекси ушбу беморларда асоратлар частотасини камайтириш, даволаш ва реабилитация ҳаражатларини қисқартириш имконини берган. 

14.06.2018 г. Объявление о защите диссертации К.Э. Эшназарова

Эшназаров Камолхужа Эшназаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг Илмий даражалар берувчи DSc 28.02.2018.Tib.62.01 Илмий кенгашида

2018 йилнинг 14 июнь соат 15.00 да химояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашни такомиллаштириш», 14.00.22 – травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.3.PhD/Tib367.

Илмий раҳбар: Асилова Саодат Убайевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc 28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий тақризчилар: Хамраев Алишер Шахобович, тиббиёт фанлари доктори (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси); Алимов Азиз Пулатович, тиббиёт фанлари номзоди (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси);

Етакчи ташкилот: Ёнсей Университетининг Ёнгин клиникаси (Корея Республикаси)

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тизза бўғими остеоартрозининг эрта босқичларида даволаш тактикасини дифференциал танлаш хамда бўғим атрофи юмшоқ тўқималаридаги хирургик аралашув услубларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тизза бўғими остеоартрозининг эрта босқичларида медиал соҳадаги патологик ўчоққа яқин жойлашган тиззани букувчи ва ротацион медиал гуруҳ мушаклари тинч турган ҳолатда тонуси ортиши ҳамда функционал фаол даврда мушаклар қисқарувчанлигининг камайиши исботланган;

тизза бўғими остеоартрозининг эрта босқичларида бўғим медиал соҳаси букувчи мушакларидаги патологик ўзгаришларга асосланган тизза медиал соҳаси юмшоқ тўқималарини релиз қилиш орқали бажариладиган жаррохлик амалиёти услуби такомиллаштирилган;

тизза бўғими остеартрозининг эрта босқичларида сон ва тизза бўғими медиал соҳаси мушаклари пайларини тенолиз ва тенотомия қилиш орқали тизза бўғими компонентлари ҳаракат майдони ортиши исботланган;

тизза бўғими остеоартрозининг эрта босқичларида сон суяги бўғим юзасидаги кичик ҳажмдаги нуқсонларни «пирамида» шаклида микрофрактуризация қилиш уларнинг қайта тикланишига олиб келиши исботланган;

тизза бўғими остеоартрозининг эрта босқичларида медиал коллатерал бойлам юза толаларини катта болдир суягидан қисман ажратиш, катта болдир суяги проксимал эпиметафизда бўғим юзасига параллел йўналтирилган «елпиғичсимон» туннелизация ўтказиш, медиал соҳа мушаклари пайларида шахматсимон тартибда кичик ўлчамдаги кесимлар қилиш ва даволаш амалиётидан кейинги даврда беморлар ҳолатини баҳолаш орқали ўтказиладиган комплекс хирургик даволаш услубининг даволаш натижаларини яхшиланиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашни такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашдан кейин баҳолаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 30 майдаги №8н-р/81-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсияларни амалиётга қўллаш беморларни даволашдан кейинги даврларда ўрганишда, уларнинг клиник-функционал ҳолатини кундалик ҳаёт фаолиятига боғлиқ ҳолда баҳолаш, бошқа қўшимча текшириш ва даволаш услубларига эҳтиёж бор ёки йўқлигини таҳлил қилишни масофадан ташкил қилишга, беморлар ҳолатини баҳолашни ташкиллаштиришга ҳамда даволаш натижаларини ўрганишни осонлаштиришга имкон берган;

«Тизза бўғими остеоартрозларини комплекс хирургик даволаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 январдаги №8н-р/12-сон маълумотномаси). Беморларни хирургик даволаш сифатини яхшилашга бағишланган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига татбиқ килинган;

тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашда «Юмшоқ тўқималарни суякдан ажратиш учун мослама» (FAP 01296 11.04.2018) қўлланилиб, медиал коллатерал бойлам толаларини катта болдир суягидан ажратишда юмшоқ тўқималарнинг камроқ жароҳатланишини таъминлаш ва хирургик амалиётни ўтказишни осонлаштириш имконини берган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 майдаги №8н-р/81-сон маълумотномаси);

тизза бўғими остеоартрози бўлган беморларда хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича бажарилган диссертация ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1-сон Республика клиник шифохонасида ҳамда Самарқанд вилояти ортопедия ва шикастланишлар оқибатлари шифохонасида татбиқ килинган. Тадқиқотдан олинган натижалар тизза бўғими остеоартрози бўлган беморларни даволаш сифатини яхшилаш, артроскоп ёрдамида комплекс хирургик даволаш услубини такомиллаштириш ва амалиётдан кейинги асоратларни 5,88% дан 1,92% гача камайтириш имконини берган. 

 

НАУЧНЫЙ СОВЕТ об обсуждении диссертации Марданова Жамшид Жахонгировичa

29.05.2018 г. Заседание Научного совета по присуждению ученых степеней

Заседание Научного совета по присуждению ученых степеней DSc.28.02.2018.Tib.62.01 при Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре травматологии и ортопедии

 

29 мая 2018 года в 1400 состоится очередное заседание Научного совета по присуждению ученых степеней DSc.28.02.2018.Tib.62.01 при Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре травматологии и ортопедии

 

Повестка дня:

 

I. Защита диссертационной работы к.м.н. Юлдашева Равшана Муслимовича на тему: «Хирургическое лечение заболеваний позвоночника, ведущих к его деформации и нестабильности в грудном и поясничном отделах», представленной на соискание ученой степени доктора наук (DSc) по медицинским наукам по специальности 14.00.28- нейрохирургия.

Научный консультант: доктор медицинских наук, профессор Кариев Г.М.

Официальные оппоненты:

1. Доктор медицинских наук, профессор Алиходжаева Гулнарахан Алаутдиновна

2. Доктор медицинских наук Мирзабаев Марат Джумабекович (Алматы, Казахстан)

3. Доктор медицинских наук Шодиев Амиркул Шодиевич

Ведущая организация: Андижанский государственный медицинский институт

 

II. Защита диссертационной работы Ашрапова Жамшида Рауфовича на тему: «Супратенториальные глиальные опухоли головного мозга у детей» (клиника, диагностика, лечение и прогноз), представленной на соискание ученой степени доктора философии (PhD) по медицинским наукам по специальности 14.00.28- нейрохирургия.

Научный руководитель: доктор медицинских наук, проф. Алиходжаева Г.А.

Официальные оппоненты:

1. Доктор медицинских наук, Кадирбеков Равшанбек Турсунбекович

2. Кандидат медицинских наук Убайдуллаева Зебинисо Нуруллаевна

Ведущая организация: Самаркандский государственный медицинский институт 

 

16.05.2018 г. Объявление об апробации

Махкамов Махкамжон Козимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг DSc 28.02.2018.Tib.62.01 Илмий семинарда

2018 йилнинг 16 май соат 13.00 да апробацияси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бош мия қон томирлари аневризмаларида 3D анатомиясини қайта ўзгартиришни қўллаган ҳолда жарроҳлик муолажаларининг фокус-хирургик жарроҳлик усулларини такомиллаштириш», 14.00.28 – нейрохирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.2.PhD/Tib182.

Илмий раҳбар: Хаджибаев Абдухаким Мўминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.

Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc 28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий тақризчилар: Ахмедиев Махмуд Мансурович, тиббиёт фанлари доктори (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси); Шодиев Амиркул Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори (Самарқанд, Ўзбекистон Республикаси);

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бош мия аневризмаларининг диагностикаси ва фокусли хирургик усулларини танлашнинг замонавий ёндашувидан фойдаланиб, хирургик усулда даволашнинг самарадорлигини, натижавийлигини ва ҳавфсизлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бош мия қон томирлари аневризмаларининг МСКТ-ангиографияси ва 3D реконструкцияси диагностик аҳамияти ўрганилган, шу аснода касалликни ташхислаш сифатини ошириш ва хирургик даволашнинг энг оптимал тактикасини танлаш имкони яратилган;

разработана лечебно-диагностическая тактика ведения больных с аневризмами сосудов головного мозга;

МСКТ-ангиография ва 3D реконструкцияси усули ёрдамида бош мия қон томирлари аневризмасини эрта ташхислаш ва турли даволаш усулларини танлаш орқали даволаш-диагностика тактикаси такомиллаштирилган;

субарахноидал қон қуйилишда бош мия қон томирлари аневризмаси ва полифокал зарарланишлари билан беморлар диагностикаси ва даволаш тактикаси такомиллаштирилган;

МСКТ-ангиографияни уч ўлчамли моделлаш ҳамда бош мия барча қон томирлар ҳавзаси ангиоархитектоникасини кўриш ва зарарланиш ҳажмини аниқлашга асосланган, зарарланган соҳага минимал ёндашувчи фокусли микрожарроҳлик усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Бош мия қон томирлари аневризмалари билан беморларни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

бош мия қон томирлар ўзани ангиоархитектоникасини уч ўлчамли моделлашга асосланган бош мия қон томирлари аневризмаларини фокусли хирургик даволаш усули (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 октябрдаги 8н-д/34-сон маълумотномаси) таклиф этилган. Бош мия қон томирлари аневризмалари билан беморларни бу усулда даволаш хирургик даволаш сифатини ошириш имконини берган;

«Субарахноидал қон қуйилишда бош мия қон томирлари аневризмаси ва полифокал зарарланишлари билан беморлар диагностикаси ва даволаш тактикасини танлаш» усули амалиётга татбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 октябрдаги 8н-д/34-сон маълумотномаси). Даволаш-профилактика чора-тадбирларининг таклиф этилган комплекси ушбу беморларда асоратлар частотасини камайтириш, даволаш ва реабилитация ҳаражатларини қисқартириш имконини берган;

бош мия қон томирлари аневризмалари билан беморлар диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича бажарилган диссертация ишининг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш фаолиятига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 17 октябрдаги 8н-д/34-сон маълумотномаси). Бош мия қон томирлари аневризмалари билан беморларда таклиф этилган комплекс ёндашувнинг қўлланилиши ўлим кўрсаткичини 2,5% гача, ногиронлик частотасини 1,5% гача камайтириш, узоқ муддатдаги «яхши» натижалар частотасини 21,4% дан 59,4% гача яхшилаш имконини берган.

 

 

Эшназаров Камолхўжа Эшназаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун бажарилган диссертациясининг DSc 28.02.2018.Tib.62.01 Илмий семинарда

2018 йилнинг 16 май соат 13.00 да апробацияси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашни такомиллаштириш», 14.00.22 – травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.3.PhD/Tib367.

Илмий раҳбар: Асилова Саодат Убайевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc 28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий тақризчилар: Саттаров Алишер Рахимович, тиббиёт фанлари доктори (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси); Хакимов Равшан Нигматуллаевич, тиббиёт фанлари номзоди (Тошкент, Ўзбекистон Республикаси);

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Тизза бўғими остеоартрозининг эрта босқичларида даволаш тактикасини клиник ва қўшимча текшириш хулосаларига асосланиб, дифференциал танлаш ва бўғим атрофи юмшоқ тўқималаридаги хирургик аралашув услубларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларни яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ТБОАнинг эрта босқичларида бўғим структураларида аниқланган рентгенологик ва МРТ ўзгаришлари билан бирга, бўғим медиал соҳасидаги патологик ўчоққа яқин жойлашган тиззани букувчи ва ротацион медиал гуруҳ мушаклари тинч турган ҳолатда тонуси ортиши ҳамда функционал фаол даврда эса мушаклар қисқарувчанлиги камайиши аниқланди.

ТБОАнинг эрта босқичларида бўғим ва бўғим медиал соҳаси букувчи мушакларидаги патологик ўзгаришларга асосланган ҳолда, тизза медиал соҳаси юмшоқ тўқималарини релиз қилиш билан бажариладиган, янги комплекс хирургик даволаш услуби ишлаб чиқилди.

ТБОАнинг эрта босқичларида тизза медиал соҳаси юмшоқ тўқималарини релиз қилиш билан бажариладиган, янги комплекс хирургик даволаш услубини қўллаш, касалликнинг кейинги босқичларга ўтишини секинлаштириши исботланди.

ТБОАнинг эрта босқичларида аниқланган кичик ўлчамли варусли деформацияларда тизза медиал соҳаси юмшоқ тўқималарини релиз қилиш билан бажариладиган, янги комплекс хирургик даволаш услуби қўллаш ёрдамида деформацияларни камайтириши ва ривожланишининг олдини олиши аниқланди.

ТБОАнинг эрта босқичларида тизза медиал соҳаси юмшоқ тўқималарини релиз қилиш билан бажариладиган, янги комплекс хирургик даволаш услубини қўллаш орқали даволаш натижаларини яхшилашга эришилди.

ТБОАларини хирургик даволашдан кейинги даврда беморлар ҳолатини баҳолашни учун дастур ишлаб чиқилди.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашни такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашдан кейин баҳолаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 30 майдаги №8н-р/81-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар беморларни даволашдан кейинги даврларда ўрганишда, уларнинг клиник функционал ҳолатини кундалик ҳаёт фаолиятига боғлиқ ҳолда баҳолаш, бошқа қўшимча текшириш ва даволаш услубларига эҳтиёж бор ёки йўқлигини таҳлил қилишни масофадан ташкил қилишга, беморлар ҳолатини баҳолашни ташкиллаштиришни, ҳамда даволаш натижаларини ўрганишни осонлаштиришга имкон берган;

«Тизза бўғими остеоартрозларини комплекс хирургик даволаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 январдаги №8н-р/12-сон маълумотномаси). Беморларни хирургик даволаш сифатини яхшилашга бағишланган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги №1 сонли Республика клиник шифохонасида ҳамда Самарқанд Вилояти ортопедия ва шикастланишлар оқибатлари шифохонасида тадбик килинган;

Беморлар ҳолатини даволашдан кейинги даврда ўрганишда қўллаш учун 2016 йил 05 июлда “Тизза бўғими остеоартрозини хирургик даволашдан кейин баҳолаш” №DGU 03905 рақамли гувоҳномаси олинган. Илмий изланишларга киритилган беморларни даволашдан кейинги даврда ўрганишда ушбу дастуридан фойдаланилди. Ушбу дастурни қўллаш беморлар ҳолатини баҳолашни масофадан ташкил қилиш ва шифохонага ортиқча муроажат қилишининг олдини олишга ёрдам берган;

Тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашда қўллаш учун «Юмшоқ тўқималарни суякдан ажратиш учун мослама»га Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга (2018 йил, 30 март №FAP2017032) патент бериш тўғрисидаги №3079 рақамли қарори олинган. Таклиф этилган мосламани қўллаш медиал коллатерал бойлама толаларини катта болдир суягидан ажратишда юмшоқ тўқималарнинг камроқ жароҳатланиши таъминлаб, хирургик амалиётни ўтказишни осонлаштириш имконини берган.