Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида жорий қилинаётган инновацион муолажа усуллари кўплаб беморларнинг қисқа муддатда соғайиб, оёққа туришига хизмат қилмоқда.
Масалан, яқин-яқингача юртимизда елка бўғимлари касалликлари фақат консерватив йўл билан даволанган бўлса, энди бундай муаммолар ноёб жарроҳлик амалиётлари орқали бартараф этиляпти.
Бунда муассасада елка бўғимлари касалликлари ва жароҳатлари бўйича 25 ўринли артроскопия бўлими фаолияти йўлга қўйилгани қўл келмоқда.
Қолаверса, қўл-оёқ хирургияси бўлими капитал таъмирланиб, шу ернинг ўзида операция хонаси ташкил қилинди. Натижада кунига туғма ва орттирилган қўл-оёқ нуқсонлари бор 7-8 нафар беморда микроскоп ёрдамида ўта нозик операциялар бажарилиб, улар дардидан халос қилиняпти.
Юқоридаги видеолавҳада марказ фаолиятига доир шундай ютуқлар ҳақида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.