Малака ошириш цикли тингловчиларига Сертификатлар топширилди

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2022 йилга мўлжалланган узлуксиз касбий таълим тизимида тиббиёт кадрларини малакасини ошириш курслари календарь-тематик режасига асосан 2022 йилнинг 07-19 февраль кунларида марказда “Йирик бўғимлар патологиясида замонавий юқори технологияли артроскопик усулда даволаш” мавзусида малака ошириш цикли бўлиб ўтди. Ўқув дастури бўйича таълим олган ва муваффақиятли якунлаган тингловчиларга Давлат талаби намунасидаги Сертификатлар топширилди