Марказ фаолиятини янаям яхшилаш, иш самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди

2022 йил 14 феврал куни Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари У.Собиров, Ихтисослашган марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи О.Имамов ташрифи давомида марказнинг иш фаолияти ўрганиб чиқилди. 2022 йил 15 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари У.Собиров раисликларида марказ директори т.ф.д. Ирисметов М.Э., директор ўринбосарлари Салиев М.М., Умаров Ф.Х., бош шифокор ўринбосари Исматуллаева М.Н. хамда Ихтисослашган марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилди, унда марказ фаолиятини янаям яхшилаш, иш самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилиб Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари У.Собиров томонидан керакли ва аниқ топшириқлар берилди.