Андижон “Саховат” интернат уйига жорий йилнинг 8 сентябрь куни Республика ихтисослашган травматология ортопедия илмий амалий маркази бош шифокори Қодиров Мухиддин Файзуллаевич ҳамда Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг ортопедия бўлими шифокори Ибрагимов Муроджон Хотамовичлар муассасага ташриф буюриб, таянч харакатида муаммо бўлган 12 нафар яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди. Васий М.Юсуповага имтиёзли суғурта асосида эндопротез (сунъий бўғим) қўйиш учун навбат асосида жаррохлик амалиёти ўтказиш бўйича рўйхатга олинди.
