Шу боис ушбу масалага Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Айни чоғда муассасада академик Ю.Е.Вельтищев номидаги Москва педиатрия ва болалар жарроҳлиги илмий-тадқиқот институти мутахассислари ҳамкорлигида 10 га яқин юқори технологик туғма сколиоз ва умуртқа поғонаси оғир турдаги деформациясини коррекция ва стабилизация қилиш режаланган бўлиб, бу борадаги ишлар бошлаб юборилди.