Соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш — Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг энг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган.
Жорий йилнинг март ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун” мавзусида шифокорлар билан очиқ мулоқот ўтказган эди. Унда соҳа ходимларига кенг кўламли вазифалар белгилаб берилди.
Бугун, 13 апрель куни Республика ихтисослаштирилган травмотология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари Олтинсой туман тиббиёт бирлашмасига келишди.
Гуруҳ аъзолари Шошилинч тиббий ёрдам бўлимида даволанаётган беморларни кўрикдан ўтказди ва даволовчи врачларга зарур тавсиялар берди.