Яна бир эътиборга лойиқ юқори технологик операция амалга оширилди

Кеча 5.08.22 куни марказимиз фаолиятида яна бир эътиборга лойиқ юқори технологик операция амалга оширилди.  Яъни марказимизнинг  "Катталар травматологияси"  ва анестезиология бўлими ҳодимларининг хамжиҳатликдаги машаққатли меҳнати билан кўп органлар етишмовчилиги бўлган бемор Ф. (04.07.1930 йилда туғилган, 93 ёшли) нинг  ўнг сон суягига орқа мия анестезияси остида блокловчи интрамедулляр штифт билан кам инвазив (ёпиқ ҳолатда) остеосинтез қилиш амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.  Ҳозирда беморнинг умумий аҳволи қониқарли даражада, доимий кузатувда.