Мазкур ташриф давомида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов ва Жанубий Каролина университети Президенти Др. Девид Коул ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид келишувларга эришилди.
Унинг доирасида эндиликда травматология соҳаси мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашишини йўлга қўйиш, стажировка ва қўшма онлайн маҳорат дарсларини ўтказиш каби қатор йўналишлар бўйича алоқалар янада кенгайтирилади.