• РСНПМЦ ТО
  • Пресс-центр
  • Новости
  • Марказимиз директори Мурод Ирисметов бошчилигидаги бир гурух травматолог-ортопедлар Японияда малака оширмокда

Марказимиз директори Мурод Ирисметов бошчилигидаги бир гурух травматолог-ортопедлар Японияда малака оширмокда

Видеолавха

Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов бошчилигидаги бир гуруҳ шифокорлар Японияда малака оширмоқда. 

Ҳамкорлик учун бу мамлакат танлангани бежиз эмас. Негаки, кунчиқар юрт тиббиёти инновацион технологияларни қўллаш борасида дунёда етакчилардан бири. 

Бу ерда мураккаб ва ноёб операцияларни амалга оширишда энг илғор технология ва жиҳозлар, ҳатто “робот жарроҳ”лар меҳнатидан фойдаланиш ҳам одатий ҳолга айланмоқда.

Ўзбек травматолог-ортопедлари япон ҳамкасбларининг бу йўналишдаги ютуқларини пухта ўзлаштириб, юртимиз тиббиётига инновацион ёндашувларни янада кенгроқ татбиқ этишни мақсад қилган. 

"O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу хусусда сўз юритилади. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram