Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида Қорақалпоғистонга жўнатилган “Саломатлик поезди” минтақанинг чекка ва олис туманларига қадар кириб бормоқда.
Унга юкланган 1,5 миллиард сўм миқдоридаги 5 тоннадан ортиқ дори воситалари тегишли тиббий кўрик натижаларига кўра ўз эгаларига топшириляпти.
Хусусан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов бошчилигидаги етакчи шифокорлар гуруҳи Кегейли ва Бўзатов туманлари тиббиёт бирлашмаларида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтказди.
Ўз навбатида, пойтахтдан борган малакали мутахассислар ётиб қолган беморлар хонадонларида бўлиб, уларнинг саломатлигини назоратга олди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram