• РСНПМЦ ТО
  • Пресс-центр
  • Новости
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «ЎЗБЕКИСТОН — 2030» СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА” ПФ-158-сонли Фармонининг мазмун моҳияти хақида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «ЎЗБЕКИСТОН — 2030» СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА” ПФ-158-сонли Фармонининг мазмун моҳияти хақида.

Ушбу стратегияда аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳатлар хам назарда тутилган бўлиб, ушбу ислоҳотларни амалга ошириш учун 9 та мақсад ва 30 та индикаторлар танлаб олинган.

Ушбу ислоҳотлар амалга ошириш натижасида 2030 йилга бориб:

-ўртача умр давомийлиги 78 ёшга етиши;

-онкологик, юрак-қон томир касалликлари, диабет ва нафас йўллари касалликлари натижасида эрта ўлимни 2,5 баробарга камайиши;

-сил касаллиги билан касалланиш фоизини кескин камайтириш;

-тиббий ёрдамга бўлган мурожаатларнинг 70 фоизини бирламчи бўғиннинг ўзида хал қилиш;

-гемодиализга мухтож беморларни ўрин жойлар билан тўлиқ қамраб олиш;

-болалардаги ирсий касалликларни 2 баробарга қисқартириш;

-селектив скрининг текширувлар билан 50% чақалоқларни қамраб олиш;

-чақалоқлар, аёллар ва 5 ёшгача бўлган болалар ўлимини 2 баробарга камайтириш;

-туғруқ ўринлари сонини 35 фоизга ошириш;

-ҳар йили 55 ва ундан катта ёшдаги аҳолини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш;

-тиббиёт муассасаларини рақамлаштириш жараёнларини 100%га етказиш каби самаралар кутилмоқда.