Травматология йўналишида энг яхши ҳамширалар аниқланди

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида ҳар йили муассаса миқёсида “Ҳамшира” кўрик-танлови ўтказиб келинади.

Бу йилги танлов ҳам кўтаринки руҳда кечиб, унда марказнинг ўнта бўлимидан бир нафардан ҳамшира ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.

Якунда ҳакамлар томонидан энг муносиб деб топилган ўрта тиббиёт ходимлари фахрли ўринларни қўлга киритди.

Унга кўра:

1-ўрин — вертебрология бўлими ҳамшираси Муҳаббат Кучиева;

2-ўрин — поликлиника бўлими ҳамшираси Динара Элтанова;

3-ўрин — реабилитация бўлими ҳамшираси Мадина Мамадалиевага насиб этди.  

Иштирокчилар марказ маъмурияти ва касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 
Маълумот ўрнида айни пайтда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида 218 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият кўрсатмоқда. 

Улардан:

188 нафари — ҳамширалар;
30 нафари — рентген ва клиник лаборантлар ҳисобланади.

Муассаса ҳамшираларининг 49 нафари — олий, 34 нафари — биринчи ва 50 нафари иккинчи малака тоифасига эга.

Ўрта тиббиёт ходимларининг 46 нафарини 5 йилгача иш тажрибасига эга бўлганлар ташкил этади. 

Марказ ҳамширалари орасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Япония давлатида малака ошириб қайтган мутахассислар ҳам мавжуд.