Сингапурнинг Nanyang polytechnic international олийгохи делегацияси марказда

Мамлакатимизда сўнгги йилларда тиббиет сохасини ривожлантириш чора-тадбирлари доирасида мутахассислар малакасини оширишга хам алохида эътибор қаратилмокда. Республика травматология ва ортопедия илмий - амалий тиббиет маркази Сингапурнинг Nanyang polytechnic international олийгохи билан ушбу йўналишда хамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. Хамкорлик доирасида амалга оширилган Сингапур делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида ўрта тиббиет ходимлари малакасини ошириш борасида келишувга эришилди. Унга кўра, Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиет марказида фаолият юритаетган хамширалар Сингапурнинг нуфузли клиникаларида амалиет ўтаган холда, замонавий кўникмаларга эга булиб қайтишади. Шунингдек, Сингапурнинг  Nanyang polytechnic international олийгохи ректори Henry Heng Ceo жаноблари бошчилигидаги делегация марказда яратилган шароитлар, муассаса ходимларининг иш фаолияти билан танишдилар.