Жорий йилнинг 18 март куни Беларус Республикаси “Med Travel Belarus” асосчиси Андросов В.Е. нинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифи амалга оширилди.
Беларус Республикаси “Med Travel Belarus” асосчиси Андросов В.Е. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори тиббиёт фанлари доктори, профессор Ирисметов Муроджон Эргашевич томонидан қабул қилинди.
Ташриф давомида тиббиёт туризми, тиббий хизматлар экспорти ва чет эл фуқароларига хизмат кўрсатиш хамда даволаш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари, Ўзбекистон билан Беларус Республикаси муассасалари ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, ҳамкорликни ва илмий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Беларус Республикасида тиббиёт туризми йўналишидаги фаолият, ўз навбатида Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимида ўтказилаётган ислохатлар, соха бўйича эришилган ютуқлар билан таништирилди ва тиббиёт туризми бўйича тажриба алмашиш ва алоқаларни ўрнатиш, Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикасида тиббий туризм йўналишида ўтказиладиган тадбирлар ҳақида маълумотлар алмашиш юзасидан келишувга эришилди. Шундан сўнг, Беларус Республикаси “Med Travel Belarus” асосчиси Андросов В.Е. марказда фаолият юритаётган бўлимлар, марказда даволаниш учун чет эл фуқароларига яратилган шароитлар билан таништирилди.
Учрашув якунида иккала томон истиқболли режалар ва юқорида кўрсатилган келишувларни амалга ошириш учун бор билим ва салоҳиятини ишга солишга ишонтиришди.