Тиббиётдаги ислохотлар инсон қадри учун рукумидаги навбатдаги тадбир доирасида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг фаолияти Хоразм вилояти Хива ва Гурлан туманларига ташрифи кўринишида давом этди. Марказда бажарилаётган мураккаб жаррохлик амалиётларни туман даражасида жорий этилиши, туман ва шахарларда аҳоли ўртасида бирламчи касалликларнинг олдини олиниши ва эрта аниқланиши, муайян касалликлари бўйича мақсадли скрининг текширувларини амалга оширилиши хамда жойларда тиббий муассасаларини моддий-техник базаси холатини аниқлаш ушбу ташрифнинг мақсади қилиб белгиланди. Умуман олганда, худудий филиаллардаги мутахассисларни юқори технологик операцияларни бажариш учун махорат мактабларида ўқитиш, хукуматимиз томонидан филиалларни моддий-техник базасини ривожлантириш жараёнлари ўтказилиши натижасида узоқ вилоятлардан беморларнинг марказга мурожаат қилиб келиши кескин камайган. Буни исботида айтиш жоизки, марказга 2024 йил давомида имтиёзли электрон йўлланма асосида мурожаат қилиб келган беморлар орасида Хоразм вилоятидан мурожаат қилган беморларнинг сони атиги 1,5% ташкил қилганлиги аниқланади. Бу маълумот Давлатимиз ва хукуматимиз томонидан имтиёзли қатламга мансуб бўлган беморларга қаратилаётган эътиборнинг йилдан йилга ошиб бораётганини кўрсатади.
Ташриф давомида 228 нафар беморга тиббий ёрдам кўрсатилди, 18 нафар беморларда йирик бўғимларни эндопротезлаш, узун суякларни синишларида блокловчи интрамедулляр остеосинтез, тизза бўғими касалликларида артроскопик диагностика ва даволаш каби юқори технологик операциялар Хоразм вилояти Хива ва Гурлан туманлари мутахассислари билан биргаликда жойларда амалга оширилди. Гурлан туманида чаноқ-сон ва тизза бўғимларини эндопротезлаш хамда тизза бўғимини диагностик ва даволаш артроскопия юқори технологик амалиётлари тадбиқ этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 26 октябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган “Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишининг 74-сонли баёнида кўрсатилган топшириқлар хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сонли, 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сонли қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 160-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти 20 га яқин мутахассислари йирик бўғимлар патологиясида замонавий юкори технологияли артроскопик усулда даволаш, узун найсимон суяклар синишларини замонавий оператив усулларда даволаш, йирик бўғимлар патологиясида замонавий юкори технологияли тотал эндопротезлаш усуллари, чақалоқларда чаноқ-сон дисплазиясини ультратовуш ёрдамида ташхислаш бўйича мавзувий малака ошириш курсларида қайта тайёрланди ва сертификатлар билан таъминланди.
Сафар давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори тиббиёт фанлари доктори, профессор Ирисметов Муроджон Эргашевич Хоразм вилояти хокими Рахимов Жўрабек Рахимович томонидан қабул қилинди.
Учрашувда соғлиқни сақлаш ва даволаш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари, Хоразм вилояти тиббиёт муассасаларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, ҳамкорликни ва илмий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимида ўтказилаётган ислохатлар, соха бўйича эришилган ютуқлар билан таништирилди ва травматология-ортопедия мутахассислар учун шарт-шароитлар яратиш, туманлар тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва жарроҳлик даволашнинг юқори технологияли усулларини жорий этиш каби масалалар юзасидан келишувга эришилди.
Учрашув якунида иккала томон истиқболли режалар ва юқорида кўрсатилган келишувларни амалга ошириш учун бор билим ва салоҳиятини ишга солишга ишонтиришди.
ЎзР ССВ РИТОИАТМ
директори, т.ф.д., профессор Ирисметов М.Э.