Андижонда 12 нафар бемор юқори технологик усулда операция қилинди

18-19 декабр кунлари аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада яхшилаш мақсадида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассисларидан иборат гуруҳ Андижон вилоятида фаолият олиб борди. 

Пойтахтдан келган малакали шифокорлар вилоят травматология-ортопедия шифохонаси, болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси ва хусусий клиникаларда бўлиб, беморларга консултация бердилар. 

Шунингдек, 12 нафар беморда юқори технологик, яъни узун суякларни блокловчи интрамедулляр ва суяк усти остеосинтези, тизза бўғими жароҳатларини артроскопик усулда даволаш каби операция муолажалари амалга оширилди.