Барчаси инсон қадри учун

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Бухорода “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилган “Саломатлик кунлари” ижтимоий акцияси доирасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида навбатдаги жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Пойтахтдан Республика ихтисослаштирилган марказлар директорлари ўзларининг етакчи мутахассислари билан Бухоро халқига малакали ёрдам кўрсатиш мақсадида етиб келишди.

 

 

Хусусан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази директори тиббиёт фанлари доктори, профессор Муроджон Ирисметов ҳам ўз гуруҳи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида бир нечта мураккаб жарроҳлик операциялари (тизза бўғими артроскопияси ва чаноқ суяклари остеосинтези) ўтказилди.

 

 

Бундан ташқари субфилиаллар ҳамда политравма маркази травматологлари билан биргаликда маҳорат дарслари ўтказилди.

 

 

Муроджон Ирисметов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шошилинч травматология бўлимида ётган беморларни бориб кўрди. Тегишли кўрсатмаларни бериб, бугунги кунда кам инвазив замонавий операцияларни жорий қилиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Шунингдек, филиалда илмий изланиш олиб бораётган ёш олимлар билан суҳбат ўтказди. Ёш олимларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди.

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати