• РСНПМЦ ТО
  • Пресс-центр
  • Новости
  • 2023 йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон-Озарбайжон тиббиёт декадаси доирасида РИТОИАТМ Бухоро филиалида озарбайжонлик шифокорлар томонидан беморлар учун бепул консультацияси ўтказилди.

2023 йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон-Озарбайжон тиббиёт декадаси доирасида РИТОИАТМ Бухоро филиалида озарбайжонлик шифокорлар томонидан беморлар учун бепул консультацияси ўтказилди.

РИТОИАТМ жарохатлар асорати бўлими ходими PhD Рахимов А.М. ва вертебрология бўлими ходими Эшкулов Д.И., Бухоро вилояти бош травматолог-ортопеди т.ф.н. Сафаров М.Н. озарбайжонлик мутахассислар билан хамкорликда чаноқ-сон бўғимини тотал эндопротезлаш операциялари, умуртқалараро диск чурраларини олиш жаррохлик амалиётлари ўтказилди. Бухоро вилояти сколиоз мактаб интернатида беморлар консультацияси амалга оширилди. Жами Филиалда шу куни 2 нафар беморда – чаноқ-сон бўғимини тотал эндопротезлаш, 2 нафар беморда умуртқа поғонаси диск чуррасини олиш каби юқори технологик амалиётлар бажарилди. Тадбирлар оммавий ахборот воситалари томонидан ёритиб борилди.