Россия Козон шахарида ўтказилган Евроосиё ортопедик
анжумани тўғрисида ахборот
2023 йил 22-24 июнь кунлари Россияда Қозон шахарида Травматология ва ортопедия йўналиши бўйича энг катта йиғилишлардан Евроосиё ортопедик анжумани бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда 70 та Европа ва Осиё давлатларидан 7000 дан ошиқ делегатлар қатнашди. Шундан 3500 травматология ва ортопедия сохаси етакчи олимлари офлайн ва қолган 3500 мутахассислар онлайн форматида иштирок этишди. Анжуман доирасида 15 та секция йиғилишларида 650 докладлар мухокама қилинди.
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт марказидан анжуманда 9 мутахассислар қатнашишди. Республикамизнинг бошқа тиббиёт муассасаларидан – Тошкент тиббиёт академиясидан, Республика Болалар ортопедия марказидан, Бухоро ва Хоразм тиббиёт институтларидан ва бошқа шифохоналардан 6 мутахассислар иштирок этишди.
Анжуманда травматология ва ортопедия сохасининг хамма актуал масалалари мухокама қилинди. Қўл ва оёқлардаги синишлар, умуртқа шикастланишлари ва касалликлари, эндопротезлаш муаммолари, артроскопик операциялар, травматология ва ортопедиядаги юқори технологияли оператив даволаш усуллари, Эндоскопик кам жарохатли операция усуллари, болалардаги мураккаб система касалликларини диагностикаси ва даволаниши, суяклар асептик некрозлари даволаш усуллари хар томонлама мухокама қилинди.
Бизнинг Марказимиз мутахассислари анжуман секция йиғилишларида 20 та доклад билан қатнашишди. Бу докладлар тизза ва сон-чаноқ бўғими патологиялари, умуртқа ва елка бўғимлари касалликларини замонавий даволанишига, болаларда туғма аномалияларни ташхислаш ва даволанишига бағишланган. Марказимиздан қилинган хамма докладлар мутахасиссларда катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Марказимиз ходимлари анжуманда 9 та йўналиш бўйича мастер классларда қатнашиб, хозирги кунда ишлатилаётган замонавий тиббий техникалар, операция усуллари билан танишишди. Марказ ходимлари олган билим ва тажрибалар Марказда беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини янада яхшилаш имконини беради.